Бишкекдаги митинг: Афғонистонлик қочқинлар ҳукуматдан АҚШ ёки Канадага кўчиришни  талаб қилмоқда

336

10 август куни афғон қочқинлари Бишкекдаги Горкий майдони олдида митинг ўтказди. Қочқинлар уларни АҚШ, Канада, Буюк Британия ёки Янги Зеландияга кўчиришни талаб қилишди.

Намойишчилар Қирғизистонда яшаётганига 20 йилдан ортганини,  лекин ҳали ҳам қонуний равишда ишлаш, ўқиш ва кўчмас мулк сотиб олиш имкони йўқлигини айтишди. Бундан ташқари, Қирғизистон ҳудудини тарк эта олмаслигини қўшимча қилишган.

Акция иштирокчиларининг сўзларига кўра, кўчириб кетиш учун уларга ҳужжатлар керак.

«Биз бу ерда 20 йилдан ортиқ вақтдан буён қочқин сифатида яшадик, лекин Олий суд бизга уй-жой беришдан бош тортди. Ҳуқуқларимиз поймол қилинмоқда. Биз учун бу ерда келажак ҳам, ҳозир ҳам йўқ. Кўп йилдан бери давом этиб келаётган муаммомизни ҳал қилишнинг ягона йўли - бизни тезроқ бошқа жойга кўчиришдир», —  дейди намойишчилар.

Бу Афғонистонлик қочқинларнинг митингга чиққан биринчи вазият  эмас. Худди шу талаб билан улар 2021-йил август ойида ҳам норозилик намойишини ташкил қилишган. Афғонлар расмийлардан бири йиғилишга келмаса ҳам, митинг давом этишини айтишган. Йиғилганлар аллақачон Афғонистон элчихонасига мурожаат қилишган, бироқ натижа бермаганини таъкидлашган.

У ерда афғон қочқинлари «Толибон»* радикал ҳаракати жангчилари томонидан Афғонистон ва унинг пойтахти Қобулни босиб олиши муносабати билан элчихона олдида намойиш ўтказган.

*«Толибон» — радикал исломий ҳаракати, унга Қирғизистонда тақиқланган ва террорчи деб эълон қилинган.

Афғонистон Толибон назоратига ўтгани 2021-йилнинг 16-августида маълум бўлди. «Толибон» жангарилари президентнинг Кобулдаги саройига бостириб киргани, Афғонистон президенти Ашраф Ғани эса мамлакатни тарк этгани маълум бўлди. Айтилишича, у ҳозир Бирлашган Араб Амирликларида.

Толибон ҳужуми Афғонистон ҳудудида қарийб 20 йилдан бери бўлган АҚШ ва иттифоқчи давлатлар қўшинларини олиб чиқиб кетиш шароитида  бошланди.