ССВ: Қирғизистонга инсулин кела бошлади

319

Қирғизистонга инсулин киритила бошлади. Бу ҳақда «Клооп» журналистига Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош ташқи эндокринологи Наталя Добринина билдирди.

Унинг таъкидлашича, 1 августда мамлакатга аралашган ва қисқа муддатга таъсир берувчи «Микстард» ва «Актрапид» препаратларининг партияси келди.

«Кейинги ҳафтада «Протофан» келади деяпмиз. 8 августда келиб қолади. Инсулинни бизнинг тендер бўйича сотиб олинган бир йилга етадиган фонди келади», — деди Добринина.

1 июлда Қирғизистонга Протафан ва Актрапид инсулинини кичик гуманитар партияси келган.

25 июлда матбуот анжумани вақтида соғлиқни сақлаш вазирлигининг вазифасини бажарувчи Жаркинбек Касимбаев 30 июлда Қирғизистонга инсулиннинг йирик партияси келади деган. Касимбеков республика ҳудудлари йилнинг охиригача керакли миқдордаги инсулин билан таъминланиши ваъда қилган.

Бунгача қандли диабет билан касалланганлар мамлакатда инсулин танқис бўлаётганини айтиб шикоят қилишган.

Мазкур муаммо парламентда ҳам кўтарилган. Депутат Дастан Бекешев вазирлар маҳкамаси раиси Акилбек Жапаровдан дорихоналар билан гаплашиб, қандли диабетдан жабрланганлар учун инсулин олиб келишни сўраган.

«Инсулин сотиб олишда «қанд диабети тўғрисидаги» қонунни бажариш лозим, унда давлат резервда инсулиннинг олти ойлик захираси бўлиши керак. Афсуски қонуннинг ушбу меъёри бажарилмаяпти. Шунинг учун Соғлиқни сақлаш вазирлигига ярим йиллик захирани ушлаб туриш топшириғини беришингизни илтимос қиламан» , — деган у.

Қирғизистонда 2020 йилнинг 1 январига нисбатан қандли диабет билан оғриган 62 878 бемор қайд этилган. Уларнинг ичидан биринчи гуруҳдагилар сони 2499 кишини ташкил қилади. Беморлар сони йилдан йилга ўсмоқда.