Қирғизистон спортчилари ITF таэквондоси бўйича жаҳон чемпионатида еттита медаль соҳиби бўлди

263

Қирғизистонлик ITF туридаги таэквондочилар Голландияда ўтган ITF таэквондо чемпионатида еттита медални қўлга киритди. Бу ҳақда «Клооп»га ITF таэквондо федерацияси президенти Нуриса Мамбеталиева билдирди.

*ITF — бу таэквондонинг қўл ва оёқ билан бошга уришга рухсат берилган тури. Аммо таэквондонинг бу турида рақибларига тўлиқ тегишга йўл бермайди. Таэквондонинг ITF туридан қоидалари билан фарқланган GTF ва WTF деган ҳам турлари мавжуд.

Қирғизистонлик спортчилари икки олтин, тўрт кумуш ва битта бронза медаль соҳиби бўлишди.

Диана Ким (45 кг вазнгача, 12-13 ёш) ва Искак Аскарбеков (60 кгюгача вазнда, 14-17 ёш) — олтин медални қўлга киритишди.

Владимир Хегай (50 кг.гача, 14-17 ёш), Айканим Асаналиева (50 кг.гача, хотин-қизлар ўртасида), Альтинай Рискулова (55 кг.гача, хотин-қизлар орасида) ва Артем Прибитков (76 кг.гача, эркаклар ўртасида) — кумуш медалнинг соҳиби бўлишди.

Бундан ташқари Рискулова *тул учун 3-дандаги бронза медални олди.

*Тул усулида рақибини тасаввур қилиб унга ҳужум қилувчи ва ҳимоячи усуллар қўлланилади.

ITF бўйича жаҳон чемпионати 26-31 июлда Алмер шаҳрида ўтди. Унга 32 мамлакатдан спортчилар қатнашди.

Мақола муаллифи: Кайрат Бердишалиев