Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси билан Ҳарбий прокуратураси Бишкек шаҳри аҳолисига кўпдан буён гиёҳванд сотиб келган Мудофаа вазирининг кичик ходимини қўлга олишди.
Гумондор гиёҳванд моддани ноқонуний айланишига олиб борилган чора-тадбирлар натижасида қўлга тушди
Тергов жараёнида кичик сержант Бишкек шаҳрининг аҳолисига «Гашиш» гиёҳванд моддасини сотиш бўйича канал уюштиргани аниқланди.
Мазкур ҳолат бўйича «Гиёҳванд воситалар, психотроп моддалар ва уларнинг аналогларини сотиш мақсадида ноқонуний тайёрлаш» моддаси билан жиноят иши қўзғалди. Гумондор Бишкек гарнизони ҳибсхонасига киритилди.
Жорий йилнинг апрель ойида Бишкек шаҳри аҳолисига кўпдан буён гиёҳванд модда сотиб кетган мудофаа вазирлигининг ҳарбий ходими қўлга олинган. Уларга нисбатан ҳам жиноят иши қўзғалиб, ҳарбийлар вақтинча сақловчи жойга киритилган.