Муштлашган ўсмирларни ажратган қизга ҳужум қилган эркакнинг иши судга ўтди

339

Савдо марказларидан биридаги болалар майдончасида ишловчи 18 ёшли қизга қўл кўтариш бўйича иш Ленин туман судига ўтказилди. Бу ҳақда милициянинг матбуот хизматидан билдиришди.

Ленин туман ИИБдан қизга қўл кўтарган кишитерговчиларга олиб келинганини, ундан кейин милиция «жиноят таркиби йўқлиги» сабабли жиноий иш очишдан бош тортганини таъкидлашди.

Эндиликда суд нмазкур шахсга нисбатан маъмурий жазо тайинлайди.

Воқеа июль ойида Бишкекда содир бўлган. Милициянинг маълумотига кўра, жабрланувчи болалар майдончасида муштлашган ўсмирларни ажратмоқчи бўлганида, номаълум шахс унга ҳужум қилган. У билан бирга қўл кўтарган одам уни беҳаё сўзлар билан сўкиб, сўнг уриб юборган.

Милиция бу воқеани рўйхатга олиб, экспертиза тайинланган.