Ўш: Йўл ҳалокатидан ҳалок бўлганлар Россиянинг хавфсизлик ходимлари экани аниқланди

316
Авария бўлган ер. Сурат: Turmush

26-июлда Ўш шаҳрида йўл транспорт ҳалокатидан ҳалок бўлган уч киши Россиянинг Федерал хавфсизлик хизматининг чегара ходимлари экани аниқланди. Маълумотни «Медиахаб»нинг журналистларига Россиянинг Ўшдаги консуллигидан тасдиқлашди.

Хавфсизлик хизматининг чегара ходимлари Ўш шаҳрига нима учун келгани номаълум.

26-июлга ўтар кечаси Ўш шаҳрида йўл транспорт ҳалокати содир бўлиб, уч киши ҳалок бўлган. Авария тунги соат тахминан 01:30 да Сулаймонтоғ рўпарасидаги Гапар Айтиев кўчасида содир бўлган.

Унда Hyundai Santa Fe машинасининг ҳайдовчиси рулни бошқара олмай реклама доскасига уриб олган.

Бу вақтда машина пачақланиб, уч киши ҳалок бўлган. Милиция авария тафсилотини ўргана бошлаган.

Қирғизистонда йилдан йилга йўл-транспорт ҳалокатлари кўпаймоқда. 2021-йили мамлакатда 7 437 транспорт ҳалокати қайд этилган, бу 2020-йилдагига нисбатан 22,9%га кўп. Унда йўл-транспорт ҳалокатларидан 800дан ортиқ киши ҳалок бўлган.

Охирги тўрт йилда эса мамлакатда 32 мингдан ортиқ йўл ҳалокати қайд этилиб, 4006 киши ҳалок бўлган. 49 639 киши турли жароҳатларни олган.