Ўш: Кўчада аёл кишига зўравонлик қилган кишига огоҳлантиришгина берилди

317
Сурат блогер Асилкан Кубаничбекованинг  видеосидан  скриншот тайёрланди.

Ўш шаҳрида кўчада собиқ эри томонидан зўравонликка учраган аёл иши бўйича милиция «Оиладаги зўравонлик» моддаси бўйича тергов бошлади. Бироқ гумонланувчи қўлга олинмаган, унга «ҳозирча огоҳлантириш» берилган.

Нима бўлди?

Маҳаллий фаол ва блогер Асилкан Кубаничбекова 26 июль куни Инстаграмдаги саҳифасига видео юклади. Унда у ишдан чиқиб, кўчада бир аёлнинг зўравонлигига гувоҳ бўлганини айтди.

Кубаничбекова воқеани видеога ёзиб олган. Видеода юзи-боши бинт билан боғланган эркак аёлнинг қичқириғига қарамай қўлидан судраб келаётганини кўриш мумкин. Аёл эса: "Менга ёрдам беринглар", — деб илтимос қилган.

Фаол яқинлашиб, эркакдан аёлни қўйиб юборишни талаб қилди. Шунда кадр орқасидан яна бир киши «у унинг хотини бўлади, нега [видеога] оляпсиз» дея савол берган.

Кейинроқ фаол жабрланган аёл билан бориб, Ўш шаҳар ИИБга ариза билан мурожаат қилган. Эркак аёлнинг собиқ эри эканлиги маълум бўлган.  Аёл уни аввал ҳам калтаклаганини ва икки ой олдин ташлаб кетганини айтди.

Кубаничбекова милицияга эркак уларнинг орқасидан келиб, таҳдид қилганини айтди. Бундан ташқари, у киши милицияга соғ-саломат келганини, бошидаги докаси эса  «кўргазма учун боғлангани»ни қайд этган.

«Биз бу безори билан шаҳар ИИБ учрашдик. У “сизлар кимсизлар, аралашманглар, сени ўлдираман, эртанги кунингни ўйла”, дея таҳдид қилди. [...] Милиция ордер ёзиб берганидан кейин ҳам давом этди. Биз шаҳар ИИБдан чиққанимизда у яна орқамиздан кетди, биз яна милицияга бориб, ариза ёздик», - дейди у.

Фаол «безори ўзига ишонгани учун дўқ-пўписа қилдими ёки жазоланмаслигини билдими», деб сўради. Қолаверса, жамоатчиликнинг лоқайдлигидан шикоят қилиб, зўравонлик ҳолатларида эътибор қаратиш лозимлиги ҳақида огоҳлантирди.

«Агар мен ҳам бефарқ қарасам қизнинг тақдири нима бўларди? Бу ноаниқ. Бизда шунчалик бефарқ одамлар кўп эканига гувоҳ бўлдим. Чунки мен у ерда ёлғиз эмас эдим, 5-6 одам юрган. Аёллар, эркаклар, ҳеч ким қўй демади», — деди у.

 

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от @karakyz.osh

Экспертиза тайинланди

Ўш шаҳар ИИБдан «Клооп»га воқеа 25-июл кечга яқин Ўш шаҳридаги Ленин кўчасида бўлганини тасдиқлашди. Аёл собиқ эри уни калтаклаб, танасига зарар келтирганини айтиб ариза ёзган.

Шикоят бўйича «Оилавий зўравонлик» моддаси бўйича тергов бошланган. Аёлга ҳимоя ордери берилиб, суд-тиббий экспертиза тайинланган.

Гумондорга «бундай иш такрорланса қаттиқ жазоланиши» айтилиб, огоҳлантириш берилган.

Милициядан экспертиза хулосасида, модда  квалификация қилиниши мумкин деб ишонтиришди.

Қирғизистонда оилавий зўравонликдан жабрланганларга ҳимоя ордери берилади. У уч кунлик вақтга берилади, уни 30 кунгача узайтариш мумкин.

Зўравонлик қилган шахс унда кўрсатилган барча шартларга риоя қилишга мажбур. Вақтинчалик химоя ордерининг шартлари бажарилмаса— у жиноий жавобгарликка тортилади.

Бироқ, ҳақиқатда, ушбу ордерлар ҳар доим ҳам мақсадга мувофиқ ишлайвермайди. Милиция уни адвокатларнинг қўшимча хатисиз берилмайди, ордернинг ўзини уч кундан кейин узайтириш лозим. Бундан ташқари, оилавий зўравонликка учраганларнинг ҳаммаси ҳам ҳимоя ордеридан хабардор эмас.

Қирғизистон Марказий Осиё давлатлари ичида аёллар учун энг хавфли мамлакат бўлиб қолмоқда.

ИИВнинг маълумотига кўра, ўтган йили республикада 10 мингдан ортиқ оилавий зўравонлик ҳолати қайд этилган — бу 2020-йилга нисбатан 12%га кўп.