Биринчи май туман суди Next TV телеканалининг штатдан ташқари мухбири, фаол Адилет Балтабаевни 29-августгача қамоқда қолдирди. Бу ҳақда Биринчи май туман судининг матбуот хизмати билдирди.
Фаол ТИЗО-1да ҳибсда қолади.
Балтабаев 30-июнь куни «Оммавий тартибсизликлар» моддаси бўйича қўзғалган жиноят иши юзасидан қўлга олиниб, Бишкек шаҳар ИИБнинг вақтинча ҳибсда сақловчи жойига киритилган.
Биринчи май туман ИИБ ходимлари Балтабаевни бунгача апрелда ҳам қўлга олишган. Аммо қайси иш юзасидан экани айтилмаган. Журналист ўша кунининг ўзида чақирганда келиб туриш мажбуриятини олиб қўйиб юборилган.
Иккинчи маротаба милиция Балтабаевни назорат-касса аппарат ўрнатишга қарши норозилик акциясида тўғридан тўғри эфир бераётганда 30-май куни қўлга олишган. Ўшанда у Биринчи май туман ИИБнинг тергов хизматига етказилган.
Next TV телеканалининг эгаси Равшан Жээнбеков «Клооп»га Адилет Балтабаев сўнги икки ойдан буён мухбир бўлиб ишлаётганини билдирган.
«У ҳукуматни босиб олишга тарғиб қилган деб айбланмоқда. Ҳозирда у гувоҳ сифатида сўроқ бермоқда. МХДҚ кўрсатмаси дейишмоқда. Тушки овқатдан кейин қайта Биринчи Май туман ИИБига сўроққа киради», — деган у.
Жээнбеков сўроқларга Балтабаевнинг Фейсбукдаги постлари ҳам сабаб бўлганини айтган.
Адилет Балтабаев фаол сифатида ижтимоий тармоқдаги постларида сўз эркинлигига бўлган босим, "Жер уй" олтин кони тўғрисида, Қирғизистондаги НКМга ва қиморхоналарга, президент резиденциясининг қурилишига қарши постарни эълон қилган. Шунингдек, Балтабаев журналист Болот Темировни қўллаб-қувватлайди.