Бишкекдаги савдо марказларининг бирида эркак киши қизга қўл кўтариб, танасига зиён етказган. Бу ҳақда Ленин туман ИИБдан билдиришди.
Милициянинг маълумотига кўра, жабрланувчи болалар ўйнаб юрган майдонда муштлашаётган ўсмирларни ажратаётган унга номаълум киши қўл кўтарганини айтган. Шу билан бирга ҳужум қилган киши уятсиз сўзларни айтиб сўкиниб, кейин уриб юборган.
Милиция бу воқеани рўйхатга олиб, экспертиза тайинланган. Текширув ишлари олиб борилмоқда.
Шунингдек матбуот хизматидан гумонланувчи милицияга ҳали олиб келинмаганини қўшимча қилишди.