ССВ: 30-июлда Қирғизистонга инсулиннинг йирик партияси келиб тушади

267

30 июлда Қирғизистонга инсулиннинг йирик партияси келади. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи Жарқинбек Қасимбаев айтди.

Қасимбеков мамлакатнинг ҳудудлари йил охиригача зарур миқдордаги инсулин билан таъминланишини билдирди.

«Мана инсулин ҳам биласизлар ўтган йили шундай бўлди [келмай қолди]. Йил ўртасида, ҳозир эса худога шукр тартибга солиб олдик. Ҳозир инсонпарварлик ёрдами билан келганлар етказилган», — деди Қасимбеков.

1 июлда Қирғизистонга Протафан ва Актрапид инсулинларининг кичик гуманитар партияси етиб келган. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош эндокринологи Наталя Добрининанинг айтишича, инсулин партияси Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотидан келган.

«Ҳозир партия унчалик катта эмас, лекин июлда ҳам янги партияларни кутмоқдамиз. Шу боис, бундан буён узилишлар бўлмайди, деб ўйлаймиз», — деган у.

Аввалроқ қандли диабетга чалинганлар мамлакатда инсулин танқис бўлаётганидан шикоят қилишган эди.

Мазкур масала парламентда ҳам кўтарилган. Депутат Дастан Бекешев вазирлар маҳкамасининг раиси Ақилбек Жапаровдан дорихоналар билан гаплашиб, қандли диабетга чалинганлар учун инсулин олиб келишни сўради.

«Инсулин сотиб олишда “қандли диабет тўғрисидаги” қонунга риоя қилиш керак, бунда давлат захирасида олти ойлик инсулин захираси бўлиши керак. Афсуски, қонуннинг ушбу нормаси амалга оширилмаяпти. Шунинг учун Соғлиқни сақлаш вазирлигига ярим йиллик захирани сақлаб қолиш бўйича топшириқ беришингизни сўрайман», — деган у.

Қирғизистонда 2020-йилнинг 1 январь ҳолатига кўра қандли диабет билан касалланган 62 878 нафар бемор рўйхатга олинган. Улар орасида биринчи турдагилар сони 2499 нафарни ташкил этади. Беморлар сони йилдан-йилга ортиб бормоқда.