Ўш вилоятида эри томонидан калтакланиб келган аёлнинг иши бўйича экспертиза тайинланди

298

Ўш вилоятида турмуш ўртоғи хотинини доимий калтаклаб юрган. Бу ҳақда Фейсбукда жабрланувчининг адвокати Мухайё Абдураупова ёзди.

«У унга хотиним йўқ деб алдаб, уйланибди. Бир неча марта алоқани тўхтатишга ҳаракат қилибди, аммо калтаклаб, ортидан кузатиб, бирга яшашга мажбур қилибди», — деб ёзди Абдуарупова.

Абдураупова жабрланган аёл эрининг устидан ариза ёзиб, экспертиза тайинлаш бўйича қарорни олганини хабар қилди. Адвокатнинг айтишича, гумонланувчи шахс милиция бўлимига ота-онасини эрчитиб келган.

«Ҳозир бу ишни ёпиб-яшириш учун Бишкекдан ҳам қандайдир “генераллар” қўнғироқ қилмоқда. Аёлини икки йилдан бери калтакб юрган “эркак” “барини сотиб оламан” деяпти. Энди шундай ишларга аралашган генералларда номус деган нарса борми? Балки оилавий зўравонлик турмуш ўртоғини калтаклаганлар барини сотиб оламиз деб ҳеч менсимаётганидан эмасми?» — деб ёзди у.

Адвокат ҳозирда жабрланган аёл ота-онасиникида эканини билдирди.

Милиция нима дейди?

Ўш вилоятининг Ички ишлар бошқармасининг матбуот хизматидан Абдураупова ёзиб чиққан воқеани «Клооп»га тасдиқлашди. У ердан воқеа 21-июль куни соат 20:00да бўлганини айтишди.

«Аравон туманининг Сарай қишлоғининг 28 ёшдаги турғуни милицияга ариза билан мурожаат қилган. У 28 ёшдаги турмуш ўртоғи калтаклаганини, эри билан фуқаролик никоҳда яшаб юрганини билдирган. Унинг айтишича, эри калтаклаб, деворга тақаб бўғиб, қовурғасига тепган», — деб ИИБга айтиб берган жабрланувчи.

Бошқармадан ишнинг материллари кўриб чиқилаётганини, факт Қорасув туман милициясининг Жиноятларнинг умумий реестрига қайд этилганини таъкидлашди. Тергов давом этмоқда.

Оилавий зўравонлик ва фемицид

Қирғизистон дунёдаги аёлларнинг тинчлик ва хавфсизлиги бўйича глобал индексда (WPS Index) Марказий Осиё давлатларининг ичидан энг хавфли давлат деб ҳисобланади. Мазкур индексда Қирғизистон аёлларнинг вазиятини баҳолаган 170 давлатнинг ичидан 97-ўринни эгаллаган.

Шунингдек, Amnesty International 2021-йили Қирғизистонда оилавий зўравонлик «кенг кўламли» бўлганини таъкидлаган. Ташкилотнинг баённомасида жабрланганлар зўравонларга иқтисодий томондан қарам бўлгани ва гап-сўзга қолишдан қўрққани боис милицияга кўп ҳам мурожаат қилишмагани айтилган.

2022-йилнинг февралида қирғиз ИИВи ўтган йили 10 мингдан ортиқ оилавий зўравонлик факти қайд этилганини билдирган.

Қирғизистонда оилавий зўравонликдан жабрланганларга ҳимоя ордери берилади. У уч кун муддатга берилади, аммо уни 30 кунга узайтириш мумкин.

Оилавий зўравонлик қилгани учун вақтинча ҳимоя ордерини олган одам унда кўрсатилган барча шартларга амал қилишга мажбур. Вақтинча ҳимоя ордерининг шартлари бажарилмаса жиноий жавобгарликка тортилади ва унинг қўлланилишини тўхтатмайди.

Аммо аслида бу ордерлар доимо исталгиндек ишлайвермайди. Милиция уни адвокатларнинг илова хатисиз бермайди, ордернинг ўзини эса уч кундан кейин узайтириш керак. Бундан ташқари, оилавий зўравонликк дучор бўлганларнинг бари ҳам ҳимоя ордеридан хабардор эмас.

Оиладаги зўравоннинг реал муддатга судлаш жуда қийин — жиноий ишларнинг кўпи маъмурий жавобгарлик қатори кўрилиб, у ерда айбдор одам жарима пули тўлаб ёки маъмурий ишларга жалб қилиниб жазодан қутилиб кета олади. Айни вақтда жазога тортилмаслигини билиб, оилада зўравонликни давом эттираверади.

Доимо бўлиб турган оилавий зўравонлик аёлларнинг эрлари, фуқаролик никоҳидаги бирга яшаган одамлари ёки собиқ ҳамкорлари тарафидан ўлдирилишига олиб келади. Одам ўлдиришнинг бу тури фемицид деб аталади.