Жалолободда уч кун аввал тайинсиз йўқолган 14 ёшдаги ўсмир қидирилмоқда

318
Шахло Осмонахунова

Жалолобод вилоятининг Қоракўл шаҳрида 14 ёшдаги ўсмир Шахло Осмонахунова қидирилмоқда. Бу ҳақда Жалолобод вилоят ИИБдан билдиришди.

Маълумотга кўра, қиз 15-июль куни соат 21:00да уйидан чиқиб кетганича бедарака йўқолган. Милиция унинг юрган ерини аниқлашга имкон бўлмаётгани сабаб жамоатчиликдан ёрдам сўради.

Шахло устида сариқ рангдаги оқ чизиқлари бор ёзги футболка, сариқ рангдаги калта шим, оёғида сариқ рангли оёқ кийими бўлган.

У оқ юзли, қоши-кўзи қора, сочи узун қора рангда, ориқ тана тузилишида бўлган.

Уни кўрган-билганлар бўлса (03746) 102, 0703-11-44-37, 0553-78-38-78. Рақамларига боғланиб, хабар бериши мумкин.