Сузоқ: Ташиев ёлғиз онага уй қуриб берди, маблағ манбаси номаълум

381
Сурат: Ўткурбек Рахманов

МХДҚнинг етакчиси Қамчибек Ташиев Сузоқ туманидаги Барпи қишлоқ ҳукуматининг Улгу қишлоғида ёлғиз онага уй қуриб берди. Бу ҳақда 17-июлда Ташиевга тегишли «Регион» телеканалининг етакчиси Ўткурбек Рахманов хабар қилди.

Рахмановнинг айтишича, қишлоқнинг турғуни Гулшайир Ташполотованинг уйи 2021-йилнинг декабрида тўлиғи билан ёниб кетган. Шу сабабдан у ёрдам сўраб махсус хизматнинг етакчисига мурожаат қилган.

Ўткурбек Рахманов «Ташиев ёрдам беришга тайёр эканини айтиб, 33 кунда янги уй қуриб берганини» айтди.

«Уйда яшаш учун барча керакли шароитлар яратилган. Бугун янги турар жойнинг очқичини Қамчибек Ташиев Гулшайир Ташполотовага қишлоқ оқсоқолларининг ва уй эгаси яқинларининг иштирокида топширди», — деб ёзди у.

Мазкур уйга сарфланган маблағнинг манбаси ошкор қилинмаган.

Сурат: Ўткурбек Рахманов

Қамчибек Ташиев ҳукуматга келгандан бери муҳтожларга ёрдам бергани ҳақида сурат-видеолари кўпинча ўзининг «Регион» телеканалига эълон қилиб келади.

Жорий йилнинг 6-мартида ҳам Ташиев Сузоқ туманининг Барпи қишлоғида бўйрак касалига чалинган Гулжан Абдиразак қизига уй қуриб бергани айтилган. Ўшанда хам, маблағ манбаси номаълумлигича қолган.