Қорасувда қудуққа тушиб кетган 11 ёшдаги бола қутқарилди

353
Иллюстратив сурат

Ўш вилоятининг Қорасув туманида 7 метр чуқурликдаги қудуққа тушиб кетган 11 ёшдаги ўсмир қутқарилди. Бу ҳақда ФҲВдан билдиришди.

Маълумотга кўра, воқеа 17-июлда қайд этилган. Ўсмир ўйнаб юриб сув сақловчи қудуққа тушиб кетган. Ўша вақтда қудуқ ичида сув бўлмаган.

Ўсмирни унинг қариндошлари қутқарувчилар келгунга қадар қудуқдан чиқаришган. Бахтсиз ходиса оқибатида боланинг боши ёрилган. Ҳозирда унинг аҳволи яхши экани айтилди.

2018-йили Ўш вилоятининг Аравон туманида тўрт ёшли бола қудуққа тушиб кетиб вафот этган.

Милиция ҳовлидаги қудуқ нима учун очиқ бўлганини аниқлаш учун боланинг ўлими бўйича текширув ўтказадиган бўлган.