Боткен: Боғча ходими машинаси билан 6 нафар болани уриб кетди, улардан бири оғир аҳволда

299

Боткен вилоятининг Лайлак туманидаги «Шумқар» болалар боғчасининг ходими машинаси билан 6 нафар ёш болани уриб кетган. Бу ҳақда Боткен вилоят ИИБдан билдиришди.

Маълумотга кўра, воқеа 15 июль куни содир бўлган. Унда  ходим машинасини боғчанинг ҳовлисидаги соя ерга қўяман деб,  у ерда ўйнаб юрган болаларни уриб кетган.

Ҳодиса оқибатида 2 ёшжаги 5 нафар бола, 5 ёшдаги бир бола тан жароҳати олиб, Қулунду қишлоқ шифохонасига етказилган. Улардан бирининг аҳволи «оғир» деб баҳоланмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Лайлак туман ИИБи «Автотранспорт воситалари ҳаракати ва улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш» моддаси билан жиноят ишини қўзғади.

Дастлабки текширувларда машинаси билан болаларни уриб кетган ходимнинг ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқлиги аниқланган. Ҳозирда тегишли экспертизалар тайинланди, автомашина эса жарима майдонига киргизилди.

Материал устида ишлаган: Айдана Сулпуева