«Ихсан»  кооперативи раҳбари Акинай Бекмурзаева икки ойга қамалди.

305

«Ихсан»  кооперативи раҳбари Акинай Бекмурзаева икки ойга ҳибсга олинди. Бу ҳақда 14 июль куни Биринчи Май туман судидан хабар берди.

Ҳозирда «Ишончга топширилган мулкни ўзлаштириш ёки сарфлаш» моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Акинай Бекмурзаева 11 июл куни ҳибсга олинган. ИИВ жорий йилнинг март ойидан бошлаб мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан мазкур кооператив устидан шикоятлар келиб тушаётганини маълум қилди.

Аҳоли кўрсатилган кооперативга пул қўйганликлари, лекин ваъда қилинган мулкни олмаганликлари ҳақида шикоят қилдилар. «Ихсан» аъзолигидан чиққан аҳоли пулларини қайтариб ололмади.

Жами зарар 121 миллион 313 минг 950 сомни ташкил қилди. «Ихсан» кооперативи бу маблағни қайтармаган.

Натижада ИИВ томонидан мазкур кооперативга нисбатан «Фирибгарлик» ва «Ишончга берилган мулкни ўзлаштириш ёки сарфлаш» моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

ИИВ мазкур кооперативда молиявий пирамида белгилари борлигини маълум қилди, Қирғизистон фуқароларини унга қўшилмасликка чақирди. Шунингдек, улар кооперативга қўйилган маблағлар қайтарилмаслиги мумкинлигидан огоҳлантирдилар.

Шу пайтгача мазкур кооперативдан норози бўлган аҳоли бир неча бор митинглар ўтказган. Ваъда қилинган мол-мулкни олмаган кооператив аъзолари пулларини қайтариб беришни талаб қилишди. Шунингдек, улар мутасаддилардан бу ишни назорат қилишни сўраган.