Садир Жапаров: Сиёсий ўйинлар билан эмас, иқтисод билан шуғулланадиган давр келмоқда

286

Бугун 14-июлда президент Садир Жапаровнинг раислигида вазирлар маҳкамасининг йиғини ўтмоқда. Унда ижро ҳукумати 2022-йилнинг биринчи ярим йиллигида амалга оширган ишлари бўйича ҳисобот бериши керак.

Президент ишнинг хулосасини чиқариш «орамиздаги айрим ялқов одамлардан қутилишга» асос бўлишини таъкидлади.

«Ҳозир ухлаб ётадиган вақт эмас. [...] Давлат бошқарувининг янги тизимига ўтдик, сайловлар ўтказдик ва Боткен вилоятини тиклашни ўз зиммамизга олдик. Шундай экан, барча сиёсий ўйинлар ўтиб кетди деб ҳисоблашимиз мумкин, энди сиёсий ўйинлар билан эмас, иқтисод билан шуғулланадиган йиллар келмоқда», — деди Жапаров.

Давлат раҳбари унга шикоят билан мурожаат қилган фуқаролар кўп бўлаётганини айтди. Шунинг учун у бир қатор ҳудудларнинг етакчиларини ҳисобот тайёрлашга чақирди.