Қирғизистонда Бишкек – Москва – Бишкек автобус қатнови йўлга қўйилди. «Клооп»га бу ҳақда йўловчи ташувчи Қирғизистоннинг «РосТрансАзия» ширкати билдирди.
Компаниянинг маълумотига кўра, Бишкекдан Москвага йўл ҳаққи 7 500 сом бўлади, бир томонга йўл муддати 2,5 - 3 кеча-кундузни ташкил қилади.
Компания йўловчиларнинг юки килограмм эмас, сумка билан ҳисобланишини билдирди. Бир юкнинг нархи 750 сомни ташкил қилади. Бундан ташқари, чиптага бир бепул қўл юки киради.
Автобус Бишкекдан ҳар бир учинчи куни чиқади, Москвадан эса якшанба кунлари чиқиб туради.