Украинадаги урушда Қирғизистонда туғилган яна бир ҳарбий ҳалок бўлди

277

Украинадаги урушда Қирғизистонда туғулган Мирлан Токтакунов ҳалок бўлди. Бу ҳақда Россиянинг Қирғизистондаги элчилигидан билдиришди.

Маълумотга кўра, Токтакунов Россиянинг Қуролли кучларида шартнома асосида хизмат ўтаётган бўлган. Элчиликдан йигит Украинадаги урушда «ҳарбий топшириқни бажараётганда» ҳалок бўлганини айтишди.

Тохтахуновнинг жасади Қирғизистонга қачон олиб келиниши ҳозирча номаълум.

Бизнинг ҳисобимиз бўйича, Токтакунов Россиянинг Қуролли кучларида хизмат ўтаётиб ҳалок бўлган еттинчи аскар. Аввал Эгемберди Дорбоев, Исломжон Камилов, Рустам Зарифулин ва Сиргақбек Ўзубеков ҳалок бўлгани хабар қилинган. Уларнинг беш нафари Россиянинг фуқаролигини олгани аниқланган.

Шунингдек, «Азаттык» нашри Украинадаги урушда Россия томонда бўлиб урушган Қирғизистоннинг икки фуқароси Руслан Полотов билан Аманбек Курбанбаев вафот этганини ёзган.

Россия билан Украинанинг уруши ҳали ҳам давом этмоқда. Жорий йилнинг 24-февралида рус ҳарбийлари Украинани бостириб кирган. Аммо рус ҳукумати бу урушни Украинани «демилитаризациялаш» ва «денацификациялаш» мақсадини кўзлаган «махсус операция» деб атаб келади.