Қирғизистон билан Россия умумий ҳаводан ҳимояланиш тизимини яратиши мумкин

255

Россиянинг президенти Владимир Путин Қирғизистон билан умум ҳудудий ҳаводан ҳимояланиш тизимини тузиш бўйича сўзлашувлар олиб боришни топширди. Путин бу буйруққа 8-июлда қўл қўйди.

«Россиянинг Мудофаа вазирлигига Россиянинг ТИВнинг иштирокида қирғиз томон билан сўзлашувларни олиб бориш ва келишувга эришилгандан кейин Россия Федерациясининг номидан мазкур келишувга қўл қўйиш топширилсин. Унинг лойиҳасига Россия Федерациясининг ҳукумати маъқуллаган ва принципиал характерга эга бўлмаган ўзгартиришларни киргизишга рухсат берилсин», — деб айтилади ҳужжатда.

Владимир Путиннинг буйруғи.

Жорий йилнинг апрель ойида Россия билан Қирғизистоннинг умумий ҳаводан ҳимояланиш тизимини тузиш лойиҳаси давлатларнинг ички келишувида экани айтилган. Бу ҳужжат 18-апрелда Жогорку Кенешнинг Халқаро ишлар, мудофаа, хавфсизлик ва миграция бўйича қўмитасининг йиғинида муҳокама қилинмоқчи эди. Парламентнинг сайтидан бу ҳужжат қайси бир ўқишда қабул қилинганми-йўқми маълумот топишнинг имкони бўлмади. Парламентнинг матбуот хизматидан изоҳ олиш ҳаракатидан натижа чиққани йўқ.

Тожикистондаги ҳаво мудофааси

Ўтган йили Тожикистоннинг парламентида ҳам Россия билан умумий ҳудудий ҳаводан ҳимоялаш  тизимини яратиш бўйича шу каби келишув қўллов топган.

Мамлакатнинг мудофаа вазири Шерали Мирзо парламентдаги нутқида, «террористик ва экстремистик гуруҳлар тарафидан учувчисиз учувчи аппаратларни кенг фойдаланиш каби ҳудуддаги куч олиб бораётган янги хавфларни ҳамда ҳарбий ҳаракатларни ҳисобга олганда» келишувни амалга ошириш Тожикистоннинг ҳаво ҳудудининг хавфсизлигини ҳимоя қилиш бўйича манфаатига жавоб беришини таъкидлаган.

«Россия-Тожикистон ҳамкорликдаги ҳаводан ҳимоя қилиш тизимини тузиш масаласи аввал бир қатор саволларни пайдо қилган. Ўша вақтда экспертларнинг бир қисми бундай тизимнинг керак эканини айтишча, бошқа таҳлилчилар ҳаво ҳудудини Москванинг назоратига бериб қўймоқда деб Душанбени танқид қилишган», — деб ёзган «Озоди» радиоси.

Россия умумий ҳаводан ҳимояланиш тизимини тузиш бўйича Қозоғистон ва Арманистон билан ҳам сўзлашувларни олиб бораётгани хабар қилинган.

Украинага ҳужум

Ҳозирда Россия Украина билан уруш олиб бормоқда. Жорий йилнинг 24-февралида рус ҳарбийлари қўшни давлатга йирик кўламдаги ҳужумни бошлашган. Рус ҳукумати бу ҳаракатини уруш деб атамади, Украинани «демилитаризация» ва «денацификациялаш» мақсатида «махсус операция» деб атамоқда.

Украинага ҳужумдан кейин Россияга қарши бир қатор йирик санкциялар  солинган.

Айни вақтда қирғиз ҳукумати Украинадаги уруш масаласида ўртоқ позицияни сақлашини бир неча бор билдирган. Аммо охирги вақтларда қирғиз ва рус ҳукумати яқинлашувга ҳаракат қилишаётгани сезилмоқда.