Фаоллар зўравонликдан жабрланган 13 ёшли қизга маблағ тўплай бошлади

369

Ташаббусчи гуруҳ зўравонликдан жабрланган 13 ёшли қизга маблағ тўплай бошлади. Бу ҳақда олиб борувчи Эркин Рискулбеков Twitter саҳифасида билдирди.

Рискулбековнинг айтишича, оиланинг моддий аҳволи оғир.

«Отаси меҳнат муҳожирлигидан келган. Ҳозир ишламайди. Онасининг соғлиги ёмонлашмоқда (жигари оғрийди). Қизга  психологик томондан ҳам ёрдам керак, узоқ муддатли реабилитацияга муҳтож. Қанча пул бўлса ҳам ёрдам бўлади. Маблағ “қизга” деб ёзиб ўтказаверинглар», — деб ёзди у.

Реквизитнинг суратлари. Сурат: Эркин Рискулбеков.

13 ёшдаги қизнинг зўрланиши

Февралнинг охирида 13 ёшдаги қизни зўрлашда гумонланиб икки милиция ходими қўлга олинган. Бу ишга жами тўрт киши гумонланган. Бир кун аввал ОАВда бу ишнинг тафсилоти чиқиб, қиз деярлик ярим йил давомида зўрланиб юргани маълум бўлган.

Ҳозирда икки милиция ходими ва «Дордой» бозорида ишлаган қоравул жавобга тортилиши мумкин. Шунингдек ўқувчи қизни зўрлашда гумонланган официантка нисбатан қўзғалган ишни текширув ҳам ниҳоясига етиб қолган.

Қизнинг яқинлари гумонланувчи милиция ходимлари жавобгарликдан қутилиб кетиши мумкин деган хавотирда.

Шунингдек, қизни ота-онасининг айтишича, зўрлашда гумонланаётган милиция ходимларидан таҳдидлар бўлган. Шу сабаб бошқа хонадонга кўчиб кетишга мажбур бўлишган.