Қишлоқда тоза сув йўқ ёки қувурдан лойқа оқадими? Ёки тинмай ўчириб қўйишадими? Ўз ҳикоянгиз билан ўртоқлашинг!

350
Сурат: Дмитрий Мотинов / ЛИВЕНЬ.living.asia

Болаликдан бери «Дунёдаги энг тоза сув — Қирғизистонда» деган гапни эшитиб келамиз. Аммо амалда, мамлакатнинг 300га яқин қишлоқларида тоза сув умуман йўқ, яна 600 қишлоқда сув қувурлари зудлик билан таъмир қилишга муҳтож. Халқаро ташкилотлар тоза сув билан таъминлаш йўналишидаги дастурларга кўп пул бўлади: 2026-йилгача деярлик ярим миллиард доллар бўлинган. Аммо сўнгги икки йилда, фақатгина 123 қишлоқ тоза сув билан таъминланган.

Бунинг бари қуруқ статистика. Аммо биз ўқувчиларимиз тоза сувсиз қандай яшаётганини билишни истаймиз.

Нима учун сув билан таъминлаш дастури самарали ишламайди? Ҳар бир уйда сув чиқариш учун нима қилиш керак?

«Клооп» Қирғизистонни тоза сув билан таъминлаш дастурига мониторинг ўтказиш бўйича катта лойиҳа бошлади. Лойиҳанинг илк қадами — аҳоли орасида сўров ўтказиш. Мамлакатнинг турли ҳудудларида тоза сув масаласи қандай аҳволда эканини аниқлашга ёрдам беринг. Ўз воқеангиз билан ўртоқлашинг — бирга текшириб, ҳал қилишга ҳаракат қиламиз. Агар сиз яшаган қишлоқда сув қувурлари таъмирдан чиққан бўлса, у қандай ишлаётганини айтиб беринг — будай воқеалар бизга жуда қизиқ.

Сизнинг шахсий маълумотларингиз сирлигича қолади деб ваъда берамиз. Сиздан ёзма турда розилик олгандан кейингина исм-фамилиянгиз, яшаган манзилингизни кўрсатиб эълон қиламиз.

Сўровномани гугл формадан ёки бизнинг тизим орқали тўлдиришингиз мумкин. Гугл формага ўтиш учун ҳаволани босинг.

Бизнинг тизимга ўтиш учун ҳаволани босинг. Бизнинг тизимдан саволномага ўтиш учун «присоединиться» тугмасини босишингиз керак бўлади.