Иссиқкўл: Молбоқарни ўлдириб, воқеани бахтсиз ҳодиса қатори кўрсатишга ҳаракат қилган шахс қўлга олинди

223

Иссиқкўлда молбоқарни ўлдириб, воқеани ҳодиса қатори кўрсатишга ҳаракат қилган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Иссиқкўл вилоят милициясининг матбуот хизмати билдирди.

Маълумотга кўра, гумондор Оқ сув туманига қарашли Лесное қишлоғи яшовчиси. У 6 июль туни туман касалхонасига ҳамқишлоғининг жасадини олиб келиб, марҳум сойга тушиб ҳалок бўлганини айтган. Шундан сўнг ўзи номаълум тарафга кетиб қолган.

Шифохона ходимлари соат 02:00да милицияга хабар берган. Тезкор-тергов гуруҳи жасадни текширув вақтида бошидан жароҳат олиб, қўллари титилганини аниқлашган. Натижада суд-тиббий экспертиза тайинланиб, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари жасадни олиб келган шахсни қидира бошлаган.

Лесное қишлоғи яшовчиси, 51 ёшдаги гумондор ўша куни Қоракўл шаҳридан қўлга олиниб, Оқ сув туман ИИБга олиб борилган.

Ҳибсга олинган шахс милицияга берган кўрсатмасида, марҳумнинг оиласи йўқлигини, охирги беш йилда «Альтын-Арашан» яйловида унинг молини боқиб ишлаб юрганини айтган. Уни оғир аҳволда кўприкда учратганини, касалхонага олиб келаётганда йўлда вафот этганини билдирган.

Молбоқар яшаган оғилхонани кўздан кечириш вақтида эҳтиёткорлик билан яширилган синиқ калтак, марҳумнинг қон бўлган тўшаги топилган.

«Инкор этиб бўлмас далиллар топилгач, гумонланувчи чорвачини ўлдирганини тан олди. У ўзаро келишмовчилик туфайли молбоқарни таёқ билан бир неча марта урганини, аҳволи оғир эканини кўриб, касалхонага олиб борганини айтди», — дейилади матбуот хизмати хабарида.

Ушбу факти «Қотиллик» моддаси билан қайд этилиб, гумондор вақтинча ҳибсда сақловчи жойга киритилди. Тергов давом этмоқда.