Фаоллар имом Доолов устидан МХДҚ ва Бош прокуратурага ариза ёзди

250

Фаоллар Умай Аркикова ва Махинур Ниязова Бишкекнинг Свердлов туман имоми Садибакас Доолов устидан МХДҚ ва Бош прокуратурага шикоят ёзди. Бу ҳақда Арикова Twitter’да билдирди.

«Аёлларни молга тенглаштириб, аёлларнинг либосини назорат қилишга тарғиб қилиб, аёлларни таҳқирлаб, уларнинг ҳуқуқини бузгани ва насиҳати учун Доолов устидан [...] ариза ёздик. Конституцияни ҳисобга олмаганда ҳам унинг қилмиши Жазо кодексининг 189-моддасида (“Шахснинг тенг ҳуқуқлигини бузиш”) тўғри келади», — деб ёзди фаол.

Имомнинг баҳсли хутбаси

Яқинда ижтимоий тармоқларда Садибакас Дооловнинг видеоси тарқалиб, унда ем нархининг ошиши билан бирга гўшт нархининг ошишига аёлларнинг кийган кийимлари ҳам сабаб бўлаётганини айтган эди.

«Гўшт қимматлади дейишмоқда. Ҳа, гўшт қимматлади, қимматлайдида. Ем-ҳашак қимматлаётган бўлса, яйлов торайиб борса, албатта қимматлайдида, нега қимматламасин. Унинг қимматлашига яна бир сабаб бор. Яхшилаш эшитиб, айланайин оталар, оналар, бувилар, бувалар, тоғалар. Ҳурматли эркаклар, ҳурматли оналар яхшилаб қулоқ тутинг, номусингизга тегадиган қаттиқ гапни айтаман: гўшт бозорида гўштнинг нархи осмон боши, отангни гўри деганлар бир четдан топилади. Қачон қимматлайди биласизми? Қачон ки сиз яшаган ҳудудда аёлларнинг танаси арзонлаб, ёғон сони бармоғидай ёки қўлидай қилиб кўрсатиб босиб қолса, номус қилиб бир оқсоқол “ҳой бери келчи, кимнинг қизисан? Ёп мана бу этагингни, узун қилмайсанми, уялмайсанми? Қандай бетинг йўқ? Кимнинг қизи бу? Деб ота-оналарини суриштирмаган оталарнинг сабабини аёлларнинг гўшти арзонлади. Аёлларнинг гўшти арзонлагани сабаб бозордаги қўйнинг гўшти қимматлади», — деган у.

Бу ижтимоий тармоқларда қизғин баҳсга ва имомга нисбатан танқидларни пайдо қилган.

Доолов ўзи кейинчалик сўзи «контексдан қирқиб олиниб, маъноси ўзгартирилган»ини айтган. У гўшт қимматлади дейишдан аввал «ҳар бир инсон феъл-атворини, одобини, тарбиясини тарозига солиши» керак деб қўшимча қилган.

«Мен фақат подшоҳни, халқни ва бозорни баҳона қилмайман. Гўштнинг нархи ошди дейсиз, лекин аёл, она, опа-сингиллар танаси очиқ юрганда нимага номус қилмайсизлар деган  гаплар бор эди», — деган имом.

Қирғизистон мусулмонлари диний бошқармаси эса диний ходимлари  видеода ёзилган сўзларни нима мақсадда айтганини аниқлаш учун текширув бўлишини билдирди.