7 июлда Жалолобод вилоятида содир этилган йўл транспорт ҳодисасидан Чотқол тумани прокурори Бакирдин Жанузаков ҳалок бўлди. Яна икки киши касалхонага олиб борилди. Бу ҳақда Жалолобод вилоят ИИБнинг йўл ҳаракатини назорат қилиш бошқармасидан билдиришди.
Маълумотга кўра, ҳодиса 7 июлда тонги соат еттилар атрофида, Чотқол— Қорабура автомобиль йўлида бўлган. Вилоят милиция Toyota Estima русумидаги машинанинг ҳайдовчиси ухлаб қолганини билдирди. Йўловчи томонда ўтирган Бакирдин Жанузаков воқеа жойида ҳалок бўлган. Касалхонага олиб борилган икки кишининг аҳволи барқарор деб баҳоланмоқда.
Чотқол туман прокурори, адлия подполковниги Бакирдин Жанузаков 54 ёшда бўлган. Прокуратура органларида 2004 йилдан бошлаб фаолият юрита бошлаган. Мазкур хизматга 2020 йилнинг май ойида тайинланган. Ундан аввал Талас ва Норин вилоятларида прокурор бўлиб ишлаган.
Бунгача 5 июлда Жалолобод вилоятининг Новкен туманида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлиб, 56 ёшдаги ҳайдовчи ҳалок бўлган. Яна уч киши касалхонага олиб борилган.