Милиция ходимлари 23 июнда Эркинлик бульварида ўғирланди деб айтилган қизни топди. Бу ҳақда Бишкек шаҳар ички ишлар бошқармасининг матбуот хизмати билдирди.
Маълумотга кўра, тезкор тергов ходимлари 600га яқин машинани текшириб, кумуш рангдаги Subaru Impreza русумидаги автомобилнинг изига тушган. Улар 22 ёшдаги Н.М. исмли ҳайдовчи билан 21 ёшдаги Б.Б. исмли қизни топиб, тергов хизматига олиб борган.
Сўроқ вақтида ўғирланди деган қиз ўша куни ишдан кейин йигити билан учрашиб, Эркинлик гулбоғига етганда жанжаллашиб кетганини айтган. У қидирувга олинганидан бир ҳафта ўтиб, милицияга хабар бермай юрганини ижтимоий тармоқдаги муҳокамаларни кўриб қўрқиб кетгани билан тушунтирган.
Бишкек шаҳар милицияси воқеа тафсилотларини аниқлаш учун тергов амаллари олиб борилаётганини қўшимча қилди.
23 июнь куни кечга яқин black_list.kg телеграм каналига Эркинлик гулбоғи билан Жибек Жолу кўчаси кесилишида қиз ўғирлангани ҳақида видео эълон қилинган.
Воқеага гувоҳ бўлганлар номаълум шахслар қизни «Субару Импреза» русумидаги машинага солиб кетишганини, аммо рақамини кўра олишмаганини айтишган.
Милиция ходимлари ўғирланди деган қизни 10 кундан ортиқ қидирди. Милициянинг ушбу ҳаракатлари жамоатчиликнинг норозилигига сабаб бўлди.
Қирғизистондаши қиз ўғирлашлар
2021 йили қизни ўғирлаб, мажбурий никоҳ ўқитиш бўйича 560 факти қайд қилинган. Бу ҳақда бош прокурор Курманкул Зулушев 5 апрелда парламентнинг икки комитетининг бирлашган мажлисида айтган.
Унинг таъкидлашича, мазкур жиноятлар Жазо кодексининг тўрт моддаси билан рўйхатга олинган— «Никоҳдан ўтиш мақсадида олиб қочиш», “ Шахсни ҳақиқий никоҳ муносабатларига киришга мажбурлаш ”, “ Шахсни никоҳга киришга мажбурлаш ”, “ Диний маросимларни ўтказишда никоҳ ёши тўғрисидаги қонунларни бузиш ”.
«82 иш судга юборилган, 460 иш қисқартирилган, 14 иш ҳали кўриб чиқилмоқда», — деб билдирган Зулушев.
Кўпинча бу каби воқеалар судга етиб келавермайди , қонунни бузганлар эса тегишли жазосини олмаяпти. Зўравоннинг жазосиз қолиши ўғирланган қизнинг ўлими билан якунланган вазиятлар ҳам бор.
2021 йили марҳума Айзада Канатбекова тақдири аянчли якунланган. Айзадани Замирбек Тенизбаев исмли шахс ўғирлаб қочиб, зўрлаб, қизни ўлдириб, кейин ўзининг ҳам жонига қасд қилган. Воқеа жамиятда резонанс яратганидан кейин, Тенизбаевга қизни ўғирлашда ёрдам берганлар ҳақиқий жазосини олиб, озодликдан маҳрум этилган. Аммо қизнинг ўлимининг олдини олмаган милиция ходимлари тегишли жазосини олмаган.
Бунгача шунга ўхшаш воқеа бўлган, 2018 йили 19 ёшдаги Бурулай Турдали қизи милиция бўлимида ҳалок бўлган. Гумондор қизни мажбуран никоҳига олиш мақсадида ўғирлаган, аммо улар қўлга олиниб милиция бўлимига олиб келинганда қизга пичоқ сайиб ўлдирган ва ўз жонига қасд қилишга ҳаракат қилган.