Арт: 13 ёшли қизнинг зўрлангани ҳақидаги хабарга Байсаловнинг реакцияси

329

Дизайнер Нурбек Насиранбеков вазирлар маҳкамаси раис ўринбосари Эдил Байсаловнинг 13 ёшдаги қизнинг тажовузга учраши тўғрисидаги хабарга нисбатан раддиясига иллюстрация олиб, ижтимоий тармоққа юклади.

Бу жиноятда тўрт нафар шахс гумонланмоқда, иккитаси милиция ходими.

Иллюстрацияда «Бу ерда ОАВга ёзиб, айтиб чиқадиган ҳеч нарса бўлмаган» деган Байсаловнинг сурати туширилган. Бунинг ортида милиция ходимлари кичкина қизни масхара қилиб, қўли билан ушлашга ҳаракат қилмоқда.

Иллюстрация: Нурбек Насиранбеков.

Бунгача Байсалов Твиттер саҳифасига ўсмир қизнинг тажовузга учраши бўйича маълумотларга изоҳ бериб шундай деб ёзган: «Мазкур воқеа ҳақида ёзиб, қайғуни яна кўпайтиришнинг нима кераги бор?». У шунингдек ўйланиб турган смайлик ҳам қўшиб қўйган.

Вазирлар маҳкамаси раиси ўринбосарининг твиттерда айтганлари Twitterʼ фойдаланувчиларининг норозилигига сабаб бўлган.

Эдил Байсалов твиттеридан скриншот.

Февраль ойи охирида 13 ёшдаги қизга тажовузда гумонланиб, икки милиция ходими қўлга олинган. Бу ишда жами тўрт нафар киши айбланмоқда. Бир кун аввал ОАВда бу ишнинг тарихи чиқиб, қиз деярли олти ой давомида жинсий зўравонликка учраб келгани аниқ бўлди

Ҳозирда икки милиция ходими ва «Дордой» бозорида ишлаган қоровул суд жавобгарлигига тортилиши мумкин. Шунингдек ўқувчи қизни зўрлашда гумонланган официант йигитга нисбатан қўзғалган иш ҳам якунланиб қолган.

Ишнинг материаллари судга ўтказилган. Қизнинг яқинлари гумондор милиция ходимлари жавобгарликдан қутилиб кетиши мумкин деб хавотир олишмоқда