Сузоқдаги икки ёшли қизнинг ўлими: Олий суд ўгай отасини 15 йилга ҳукм қилди

399

Олий суд Сузоқда икки ёшли қизнинг ўлдирилиши бўйича ҳукм чиқарди. Қизнинг 36 ёшдаги ўгай отаси, Сузоқ туманида яшовчи Туратали Усонов 15 йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда Жалолободдаги «Адолат» инсон ҳуқуқлари ташкилоти хабар берди.

Ташкилотдан икки ёшли қиз 2019 йилнинг март ойида ўлдирилганини айтиб беришди. Унда экспертиза боланинг танасида калтакланиш изларини топган. Ўша йилнинг ноябрь ойида туман суди қизнинг онаси Таҳминани 7,5 йилга озодликдан маҳрум қилган. Кейинчалик, 2020 йил январь ойида суд қарори аёлнинг ҳомиладорлиги сабабли чақалоқ 14 ёшга тўлгунга қадар қолдирилди.

Ташкилот маълумотга кўра, аёлнинг яқинлари қизнинг ўгай отаси Таҳминани алдаб, айбига иқрор бўлишга мажбурлаган.

«У ҳомиладор аёлни узоқ йилларга қамалмаслигига, кейин машинамни сотиб қамоқдан чиқариб оламан деб ишонтирган. Судда эса унинг шок аҳволидан фойдаланиб, айбни унга тўнкаган», - деб билдиришган адвокатлар.

Ўшанда прокуратура қизнинг ўлимига ўгай отасининг алоқаси бор бўлиши мумкин деб аппеляция аризаси билан мурожаат қилган.

Сузоқ туман суди ишни қайтадан кўриб чиқиб, 2021-йилнинг 12-ноябрида Туратали Усоновни эҳтиётсизлик билан одам ўлдириш бўйича айбдор деб топиб, тўрт ярим йилга озодликдан маҳрум қилган.

Прокуратура қўйилган айбларга рози бўлмай, аппеляцияга берган. Натижада Жалолобод вилоят суди 2022-йилнинг 9-мартида қизнинг ўгай отасини «Эҳтиётсизликдан одам ўлимига олиб келган соғлиққа оғир зиён етказиш» моддаси билан ўн йилга озодликдан маҳрум қилган.

Ўшанда айбланувчи томон Олий судга мурожаат қилиб, айбланувчини умрбод озодликдан маҳрум қилишни илтимос қилган. Олий суд 29-июнда қизнинг ўзгай отасини «Қотиллик» моддаси бўйича айбдор деб топиб, 15 йил кучатилган тартибдаги колонияга кесди.