Украинадаги урушда рус армиясида хизмат ўтаётган Адилет Алиев ҳалок бўлди

384

Украинадаги урушда Қирғизистонда туғилган Россия фуқароси Адилет Алиев ҳалок бўлди. Бу ҳақда Россиянинг Қирғизистондаги элчилигидан билдиришди.

Элчиликнинг маълумотига кўра, Алиев Россиянинг Қурол кучларида келишув асосида хизмат ўтаётган эди.

Бизнинг ҳисобимиз бўйича, Алиев Россиянинг Қуролли кучларида хизмат ўтаган, ўша давлатнинг фуқаролигини олган бешинчи қирғиз миллатли аскар. Бунга Эгемберди Дорбоев, Исломжон Камилов, Рустам Зарифулин ва Сиргакбек Ўзүбеков номли шахслар ҳалок бўлишган. Шунингдек «Озодлик»нинг қирғиз хизмати Украинада рус аскарлари томонда урушган Қирғизистоннинг икки фуқароси Руслан Полотов билан Аманбек Курбанбаев ҳалок бўлганини ёзган.

Ҳозирги вақтда Россия Украина билан урушмоқда. Жорий йилнинг 24-февралида  рус ҳарбийлари қўшни давлатга бостириб кирган. Айни вақтда, рус ҳукумати бу урушни Украинани «демилитаризациялаш» ҳамда «денацификациялаш» мақсадини кўзлаган «махсус операция» деб атаб келади.

БМТнинг 27-июнга кўра маълумоти бўйича, 24-февралдан бери Украинадаги урушда 4 731 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлган. Яна 5 900 нафар киши жароҳат олган. Айни вақтда, ташкилот ҳалок бўлганларнинг сони анча кўп бўлиши мумкин деб ҳисоблайди. Украина ҳукумати ҳам шу каби фикрни илгари сурмоқда.

Қирғизистон Россия билан Украина урушида расман холис позицияда турибди.