Қирғизистонга инсулин олиб келинди

363

Қирғизистонга Протафан ва Аcтрапид инсулиннинг гуманитар партияси келди. Бу ҳақдаги маълумотни «Клооп»га Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош эндокринологи Наталя Добринина тасдиқлади.

Унинг сўзларига кўра, кеча тунда ЖССТдан инсулин партияси келган.

«Инсулин омборда. Кечгача ҳудудларга жўнатила бошлайди ва яқин орада барча вилоят пунктларига етказилади. Ҳозир партия у қадар катта эмас, аммо июль ойида яна янгипартияларни кутмоқдамиз. Шунинг учун бундан кейин катта узилишлар бўлмайди, деб ўйлаймиз», — деди у.

Добринина ҳозирча мамлакатга аралаш инсулинлар келмаганини қўшимча қилди.

Қандли диабет билан оғриган беморлар кўпинча мамлакатда улар учун ҳаётий инсулин етишмаслигидан шикоят қилиб келишган. Аввалроқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги инсулин июнь ойидан бошлаб олиб келиниши ҳақида хабар берган эди.

Қирғизистонда инсулин танқислиги юзага келиши мумкинлиги апрель ойи охиридаёқ муҳокама қилина бошлаган. Ўшанда депутат Дастан Бекешев Вазирлар Маҳкамаси раҳбари Ақилбек Жапаровдан дорихоналар билан гаплашиб, қандли диабетданжабрланганлар учун инсулин олиб келишни илтимос қилган.

«Инсулин сотиб олишда, «қандли диабет тўғрисида» ги қонунга риоя қилиш керак, унда давлат резервида инсулиннинг олти ойлик заҳираси бўлиши керак. Афсуски, қонуннинг бу номаси амалга оширилмайди. Шу сабабдан Соғлиқни сақлаш вазирлигига олти ойлик инсулин захирасини сақлаб қолиш бўйича кўрсатма беришингизни сўрайман», — деган у.

Қирғизистонда 2020 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, қандли диабет билан касалланган 62 878 нафар бемор рўйхатга олинган. Уларнинг ичидан биринчи тоифадагиларнинг сони 2499 кишини ташкил қилади. Касаллик ҳар йили ортиб бормоқда.