Anadolu Agency: Туркия Жапаровдан Қирғизистонда FETO’ни таъқиқлашни талаб қилди

266

Туркия Олий Миллат Мажлиси раиси Мустафо Шентоп Қирғизистон президенти Садир Жапаров билан учрашувда икки давлат ўртасидаги «дўстликни мустаҳкамлаш» учун Қирғизистонда FETO ташкилотининг фаолиятини тўхтатишни талаб қилди. Бу ҳақда Туркиянинг Anadolu Agency ахборот агентлиги ёзди.

*Anadolu Agency –Туркиянинг узоқ тарихга эга энг йирик ахборот агентлигидир. 1920-йил 6-апрелда Мустафо Камол Отатурк томонидан асос солинган.

Президент маъмурияти матбуот хизмати хабарига кўра, учрашув 24 июнь куни Бишкекда бўлиб ўтган. Жапаров билан Шентоп икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари, жумладан, парламентлараро ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан фикр алмашди. Бироқ учрашув тафсилотлари келтирилмаган.

Бу орада таҳририят учрашув эшиги матбуот учун ёпиқ ўтганини аниқлаган.

Туркия таҳририяти Шентоп FETOнинг бошқа мамлакатлардаги фаолияти бўйича маълумот берганин, унда кўплаб давлатлар мазкур ташкилот тузумларини Туркияга ўтказиб берганини тасдиқлаган.

Шунингдек у FETO фаолиятини юритаётган барча давлатларнинг «миллий ҳавфсизилигига таҳдид» олиб келади деган.

«Туркиянинг Олий Миллат мажлиси спикери Шентоп FETO Туркия ҳамкорлик қилган бошқа давлатлар билан турк давлатининг алоқасини бузганини айтиб, Қирғизистонда FETO ташкилотининг фаолиятини таъқиқлаш икки мамлакат ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлаш учун зарур эканини таъкидлади», — деб ёзди таҳририят.

Президент маъмуриятининг ташқи сиёсат бўлими бошлиғи Муратбек Азимбакиев Мустафа Шентопнинг талабига кўра изоҳ берди.

Азимбакиев Шентоп Қирғизистонга турк тилли мамлакатларнинг Парламент ассамблеясининг ХI пленар мажлисида қатнашиш учун келганини таъкидлади. У Туркия томон FETO ташкилоти Қирғизистондаги фаолияти бўйича масалани қўзғаганини тасдиқлади.

«Мазкур масала Туркиянинг ички сиёсатига тааллуқли масала эканини ҳисобга олиш билан Қирғизистон томон масалани икки давлатнинг ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамкорилигида муҳокама қилиши кераклигини таъкидлади», — деди у.