Бишкекда 18 ёшдаги йигитни поезд уриб кетди

327

Бишкекнинг Свердлов туман ИИБи 28-июнь куни тахминан соат 09:00 да Бишкекда 18 ёшдаги йигитни поезд уриб кетганини хабар қилди.

Милициянинг маълумотига кўра, марҳум яқинлашиб қолган поезднинг сигналига эътибор қилмаган, поезднинг машинисти эса тормозни шошилинч босганига қарамай фалокатнинг олдини ололмай қолган.

Свердлов туман ИИБдан йигит касалхонага етказилганини, аммо ўзига кела олмай, олган жароҳатидан ҳалок бўлганини билдиришди.

Милиция берган маълумотга кўра, мазкур факт Свердлов туман ИИБнинг маълумотларни рўйхатга олиш журналига ёзилиб, тегишли экспертизалар тайинланди.

Бу поезд урилиши оқибатида инсон ўлими содир бўлган илк воқеа эмас. Ўтган йилнинг декабрь ойида Покистоннинг фуқаросини тепловоз уриб кетган. Воқеа Лев Толстой кўчаси билан Чингиз Айтматов проспектининг кесилишида бўлган.

Бош саҳифадаги иллюстрация.