Саул «Камело» Альварес Дмитрий Бивол билан яна бир марта беллашиш ниятини билдирди

290

Ўрта вазн тоифасида мутлоқ жаҳон чемпиони Саул "Канело" Альварес WБА йўналишининг ярим оғир вазн тоифасидаги чемпиони Дмитрий Бивол билан яна беллашишни режалаштирмоқда.

Альварес Бивол билан яна курашиш учун қайтадан ярим оғир вазн тоифасида чиқишни  режалаштираётганини айтди.

«Агар яна Бивол билан беллашсам ярим оғир вазн тоифасида чиқаман, чунки менга ҳеч қандай баҳоналарнинг хожати йўқ. Менга ҳеч қандай баҳона керак эмас. Агар мен у билан курашсам, фақат ярим оғир вазнда курашаман», — деди у.

8-майда Лас-Вегас шаҳрида қирғизистонлик Дмитрий Бивол мексикалик Саул «Канело» Альварес билан курашиб, WBA чемпионлик камарини сақлаб қолган.

Альварес учун бу мағлубият унинг умумий карьерасидаги иккинчи мағлубияти ҳисобланади. Аммо  спортчи мағлубиятни тан олмай, ҳакамлар баҳоловчи карточкалардан адашди деди. Альварес биринчи марта 2013-йили кичик Флойд Мейвезерга мағлуб бўлган. Альварес ҳисобида умумий 57 ғалаба мавжуд.

Бивол мексикалик спортчи билан мусобақада Қирғизистон байроғини кўтариб чиққан.

Россиянинг «Известия» нашри Биволга Россия Федерациясининг мадҳияси ҳамроҳлигида ҳамда Россия байроғи билан чиқишга рухсат бермай қўйишганини ёзган. Таҳририят маълумотига кўра, спортчи ва унинг жамоаси тазйиққа учрагани учун мусобақада қатнашишдан бош тортишни ўйлашга мажбур бўлишган. Аммо натижада бундай қарор қабул қилинмаганини таҳририят аниқлаган. Ғалабадан кейин президент Садир Жапаров Биволни табриклаб, янги муваффақиятларни тилаган.

«Биз Дмитрийнинг бу ғалабаси билан фаҳрланмиз, чунки унинг спорт пойдевори ҳам Қирғизистонда. Ҳамюртимизга жаҳон спорт аренасида янги ғалабалар тилаймиз!» — деб ёзган  Жапаров.

Дмитрий Бивол 1990-йилнинг 18-декабрида Тўқмоқ шаҳрида туғилган. Спортчи 6 ёшидан бошлаб бокс билан шуғуллана бошлаган. 2002-йили оиласи билан Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрига кўчиб кетган. Бивол 2007-йили халқаро даражадаги спорт устаси бўлган. У бокс бўйича WBA, WBC, IBF ва WBO рейтингларида энг юқори ўринларни эгаллаган. Спортчи профессинал боксда 20 ғалабани таъминлаган (унинг ўн бири нокаут билан бўлган). У биронта ҳам жангда муғлуб бўлмаган.