Тўқмоқ: 18 метрлик қудуқда ҳаво етмаслигидан уч киши ҳалок бўлди, яна иккисининг аҳволи оғир

Чуй вилояти Тўқмоқ шаҳрида 18 метрлик қудуқ қазиётган уч киши ҳаво етмаслик оқибатида ҳалок бўлди. Яна икки нафарининг аҳволи оғир. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг матбуот хизмати билдирди.

Маълумотга кўра, ҳодиса Тўқмоқ шаҳридаги Жантаев кўчасида қурилиш ҳом-ашёсини сотган ҳовлининг ичида бўлган. Унда қудуққа тушганда бир киши ҳаво етмасдан хушидан кетган. Уни олиб чиқиш учун қудуққа яни бир киши тушиб у ҳам чиқа олмаган. Қолган уч нафари уларнинг ортидан тушиб, ҳаво етмасдан қудуқда қолиб кетган.

Воқеа жойига Тўқмоқ шаҳридаги ёнғинга қарши қутқарув қисмидан беш қутқарувчи ва ИИМ билан тез ёрдам хизмати бориб, уларни қудуқдан олиб чиқишган.

Ҳодиса оқибатида уч нафар шахс — 42 ёшдаги Х.Т, 40 ёшдаги Х.М. ва  35 ёшдаги Х.К.вафот этди. Яна икки нафари — 33 ёшдаги Х.Н. ва  23 ёшли Х.С. жабрланиб, Тўқмоқ шаҳар шифохонасига ётқизилди.

Қутқарувчилар вафот этганларнинг жасадини  милиция ходимларига ўтказиб берди.

Қудуқнинг диаметри бир метрни ташкил қилади. Расмда қудуққа бир киши сиғадиган қилиб қазилганини кўриш мумкин. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, қудуқни 10 метргача қазиганда дизел ёнилғисининг иси келган. Чунки, қудуққа яқин ерда ёғ сақловчи база бор.

Жорий йилнинг 16-июнида Ўшнинг Қорасув туманидаги Қурбонқора қишлоғи Савай анҳорига участка нозири болалар хавфсизилигини сақлаш мақсадида прафилактик рейд ўтказаётиб, сувга чўкиб кетган. Уни уч ҳамкасби қутқара олмаган. Марҳумнинг жасади 18-июнда топилган.