Дастан Бекешев: Япония Ўш — Бишкек йўлини фавқулодда ҳолатдан ҳимоялашга 7,5 млн доллар ажратади

Япон ҳукумати Бишкек — Ўш йўлини сирпанчиқ муздан ва қор кўчкидан ҳимоялаш учун Қирғизистонга 7,5 млн доллар грант ажратади. Бу ҳақда депутат Дастан Бекешев Телеграм-каналига ёзди.

Депутат ажратилган маблағ йўлнинг Тўў-Ашуу ва Ала-Бел довонларига яқин ҳудудларини фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилишга сарфланишини таъкидлади.

Февралда президент Садир Жапаров Қирғизистон билан Қувайт давлатлари ўртасидаги Иссиқкўл вилоятидаги айланма йўл учун кредит келишувини ратификациялаган. Лойиҳа бўйича Балиқчи — Қоракўл — Балиқчи автойўлининг Қорумду қишлоғидан Балбай қишлоғигача бўлган қисми реконструкцияланиши керак эди.Лойиҳанинг умумий миқдори 28,9 млн долларни ташкил қилган.

Жапаровнинг матбуот хизматининг маълумотига кўра, лойиҳа Иссиқкўлнинг курорт ҳудуди билан бошқа вилоятларнинг ҳамда шунингдек Қозоғистон билан Хитойни боғлаган йўлларни яхшилайди. Бундан ташқари, Иссиқкўл айланмасини Қозоғистон ҳамда Россиянинг йўллари билан боғлаш режалаштирилмоқда.