Қирғизистондан Қозоғистонга 30 тоннага яқин шакар олиб ўтишга ҳаракат қилганлар қўлга олинди

Қирғизистондан Қозоғистонга 30 тоннага яқин шакар олиб ўтишга ҳаракат қилганлар қўлга олинди. Бу ҳақда МХДҚнинг матбуот хизмати хабар қилди.

Махсус хизматдан, 25-июнда «Чонг-Капка-авто йўл» назорат ўтказиш пунктида қозоғистонлик шахс бошқарган КамАЗ тўхтатилганини хабар қилишган. Ҳайдовчи машинада ўғит бор деган қўшимча ҳужжатларни кўрсатган.

«Автомашинани текшириш вақтида чегарачилар 30 таннага яқин шакар топишган. Шакарни  селитра юклаб, икки қатор қилиб тизилган қоплар билан яшириб қўйган», — дейилади матбуот хизмати тарқатган хабарда.

Маҳкамадан ҳайдовчи ва ноқонуний юк тегишли идораларга ўтказиб берилганини таъкидлашди.

Шакарни экспорт қилишга чеклов

2022-йилнинг апрель ойининг охирида биринчи истеъмолдаги махсулотлар танқислигига йўл қўймаслик мақсадида қарши чоралар киритилган.

Вазирлар маҳкамаси қарорига кўра мамлакатдан шакарни оммавий турда олиб чиқиб кетишни тўхтатиш, мамлакатда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва бозордаги нархни ушлаб туриш мақсадида қабул қилинганини тушунтиришган.

Май ойининг охирида вазирлар маҳкамаси раиси ўринбосари Бакит Торобаев савдо шаҳобчаларида шакар танқислиги пайдо бўлиб, баҳоси ўсиб кетгани учун «Кайинди-Кант» ишхонасига борган. Унда вазирлар маҳкамасидан заводда хом- ашё етказиб беришдаги муаммолар туфайли ишлаб чиқариш бир неча кунга тўхтаб қолганини таъкидлаган. Аммо Қирғизистонга шакар ҳом-ашёсини етказиб бериш бошланган.