Садир Жапаров: Яқинларимни йўқотганимга Атамбаев айбдор демайман, лекин сабабчи бўлган

Президент Садир Жапаров собиқ президент Алмазбек Атамбаевга «кек сақламаслигини»  билдирди. Бу ҳақда «Кабар» миллий ахборот агентлигига берган навбатдаги суҳбатида билдирди.

Жапаров ўзи қамоқда бўлган вақтларини мисол келтириб, хибсдалигида ҳар куни тинтув олиб борилганини, кундуз куни телефони қотиб, тунда фойдаланиб юрганини хотирлади. Бундан ташқари, «ўч олиб, ота-онаси, фарзандининг хунини олиши» ҳам мумкинлигини, аммо ҳаммасини «Аллоҳга қўйганини» қўшимча қилди.

«Яқинларимни йўқотганимга Атамбаев айбдор демайман. Бироқ сабабчи шу одам. 13 ака-укани набира-эваралари билан қамаб, қариган отамни ўзини ташлаб қўйишига сабабчи бўлди. Отам вафот  этганда тупроқ солишга юбормай қўйишди. Кейин онам кетди. Яхши ҳам ўша вақтда Сооронбай Жээнбеков тупроқ солиб, сўнги сафарга кузатишимга имконият берди. Шундан сўнг ўғлим кетди. Албатта, бунинг ҳаммаси Аллоҳдан», — деди у.

Президент ҳукуматга келиши билан Атамбаевни эркин юрсин деб МХДҚнинг кичкина камерасидан 47-колонияга ўтказганини таъкидлади. Бундан ташқари, Жапаровнинг таъкидлашича, Атамбаев «бугунги кунгача ўзи истаганича яшамоқда».

«Оиласи, танишлари, ҳатто мухбирлар ҳам бемалол кириб-чиқиб юрибди. Бу билан мен “тош билан урганни ош билан ур” деган боболарнинг насиҳатига амал қилдим. Мен қамоқдалигимда буларнинг биронтаси ҳам йўқ эди. Колония бошлиқлари "сиз қаттиқ назоратдасиз" деб шарт  айтиб қочишарди», — деб хотирлади президент.

Бунгча МХДҚ раиси ҳам Алмазбек Атамбаевга колонияда барча шароитлар яратилганини айтган.

«Алмазбек Шаршеновичдан сўраб кўришингиз мумкин, у қамоқда берилаётган шароитнинг ҳаммаси яратилганига амалдаги ҳукуматга фақат миннатдорчилик билдиради», — деган у «Новые лица» таҳририятининг мухбирига.

Ташиев собиқ президентнинг алоҳида хонаси, у ерда телевизор, компьютер ва телефон борлигини таъкидлади.

Алмазбек Атамбаевга бир қатор жиноятлар қўзғалган. У Қўй-тош воқеаси, Туркия фуқароларига  паспортларни ноқонуний бериш, «қонундаги ўғри» Азиз Батукаевнинг ноқонуний озод этилиши, Бишкекдаги «Калис-Ордо» участкасидаги мактаб қурилишида ва ИЭМни янгилашдаги  коррупцияга боғлиқ ишларнинг иштирокчиси.

Туркия фуқароларига паспортни қонуний бериш ва «Калис-Ордо» участкасидаги мактаб қурулишидаги коррупция иши бўйича Атамбаев оқланган.