Жалолободда 20 ёшли турғунни ўлдириш гумони билан тенгдоши ушланди

236

Жалолобод шаҳрида 20 ёшли фуқарони ўлдириш гумони билан Сузоқ туманининг 21 ёшдаги турғуни қўлга олинди. Бу ҳақда Жалолобод вилоят ИИБдан билдиришди.

Маълумотга кўра, воқеа 14-июнда бўлган. Жалолобод шаҳридаги Курорт участкасининг писта ўрмонида 20 ёшдаги турғуннинг жасади топилган. Мазкур факт бўйича тегишли экспертиза тайинланиб, «Қотиллик» моддаси билан жиноят иши қўзғалган.

Суд-тиббий экспертиза иши натижасида эса турғун бошидан жароҳат олиб, миясига қон қўйилиши оқибатида вафот этгани аниқланган. Бундан ташқари унинг етти қовурғаси сингани маълум бўлган.

Милиция тергов давомида турғунни ўлдиришда гумонланганларнинг шаҳси аниқланганини билдирди. Ҳозирда 21 ёшдаги гумонланувчи қўлга олиниб, икки ойга қамоққа олинди. УНинг шерикларини қўлга олиш бўйича тадбирлар давом этмоқда.