Президентнинг Жалолобод вилоятидаги вакили Абсаттар Сиргабаевга хайфсан эълон қилинди. Бу ҳақда 27-июнда президентнинг матбуот хизматидан билдиришди.
Сиргабаев «Оилавий тдбирларни ва марҳумни хотирлаш урф-одатларини тартибга келтириш тўғрисидаги» президент фармонининг бажаралишини етарли даражада назорат қилмаган деб хабар қилди.
Хайфсан эълон қилингани администрацияда ўтган йиғилишда айтилган. Йиғинга Президентнинг ва вазирлар маҳкамасининг қарорларини тайёрлаш бўйича бошқарма етакчиси Айбек Жунушалиев иштирок этган.
У маҳаллий ҳукумат вакилларига мазкур фармон бўйича аҳоли орасида тушунтириш ишларини давом эттиришни топширган.
«Ҳар биримиз оилавий байрамларда ва марҳумни хотирлаш чора-тадбирларида асоссиз исрофгарчиликнинг зарарини ва ақлга сиғмаслигини тушунишимиз керак, оқибатида баъзилар қарзга ботиб, қарздан кўп йиллар давомида қутилишга тўғри», — деган у.
10-мартда Сиргабаев давлат хизматининг рахбарларига мажлис ўтказган. Унда у президентнинг «Оилавий тадбирларни ва мархумни хотирлаш урф-одатларини тартибга келтириш тўғрисидаги» фармонини амалга оширишни топширган.
Вилоят бошлиғи мархумни дафн қилишда ҳам жонлиқ сўйган ҳолатлар қайд этилганини таъкидлаб, фармон бажарилмаса рахбарлар лавозимидан бўшатилиши мумкинлигини огоҳлантирган.
Лекин вилоят бошлиғининг ўзи икки марта МХДҚнинг бошлиғи Камчибек Ташиев минга яқин кишига дастурхон ёзганда қатнашган. Биринчисида — Ташиев 8-март Аёлларнинг халқаро куни муносабати билан Жалолобод шаҳрида «Қаҳрамон оналарни тақдирлаш» байрам тадбирини ўтказган.
Иккинчи марта — 29-апрелда МХДҚ раиси шу шаҳарда мингдан ортиқ кишига президент Садир Жапаровнинг номидан ифторлик уюштирган. Унда ҳам маросимга Сиргабаев борган.
Сиргабаев аниқланмаган маълумотлар бўйича Камчибек Ташиевнинг вакил ўғли экани айтилади. Бундан ташқари у 2020-йилдаги натижаси рад қилинган парламент сайловида «Мекенчил» партиясида иштирок этган.
Тўй-маросимларда харажатларни озайтириш
Жорий йилнинг 24-февралида президент Садир Жапаров «Оилавий тадбирларни ва марҳумни хотирлаш урф-одатларини тартибга келтириш бўйича чоралар тўғрисида» фармонни имзолаган.
Унга кўра, марҳумнинг уйида жонлиқ сўйиш таъқиқланган. Маҳаллий ҳукумат вакилларига фармоннинг бажаралишини қаттиқ назорат қилиш топширилган.
Президент фармонни имзолаганидан сўнг жой-жойларда маҳаллий ҳукумат вакиллари ва куч органлари тўй-маросимларда исрфогарчиликка йўл қўймаслик учун рейдларни олиб борган