МХДҚ махсус хизмат номи остига ёпиниб, пора талаб қилган шахс қўлга олинганини хабар қилди

Жалолобод вилоятида ўзини МХДҚнинг Коррупцияга қарши курашиш бўлими ходими деб таништирган шахс 1 500 доллар пора талаб қилган. Бу ҳақда МХДҚнинг матбуот хизмати хабар қилди.

Муассасанинг маълумотига кўра, 24-июнда қўмитага Сузоқ туманининг Атабеков қишлоқ ҳудудининг бош имоми ва «Жума» масжидининг имоми мурожаат қилган. Уларнинг сўзларига кўра, ўзини МХДҚ ходими деб таништирган шахс хизмат гувоҳномасини кўрсатиб, 1500 АҚШ долларини талаб қилган. Пул маблағини касал қизига сарфлашини айтган.

Ўша куннинг ўзида гумондор пулнинг бир қисмини — 14 000 сом — олаётган вақтида қўлга олинган. Тинтув жараёнида МХДҚ Коррупцияга қарши курашиш хизматининг хизмат гувоҳномаси топилган. Қалбаки ходим Ўш шаҳар Жазони ўташ хизматининг СИЗОсига киритилди.

Март ойида Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ўзини  махсус хизмат вакили деб таништириб, 300 минг сом талаб қилган гумондорни қўлга олган.

Маҳкама маълумотига кўра, МХДҚ номини қўллаган шахс жабрланувчининг қариндоши ишида ёрдам беришини, шу билан бирга Талас вилоят судида ва прокуратурадан ижобий қарор чиқартириб беришни ваъда қилган.

Гумондор 4-мартда аёлдан талаб қилган пулнинг 200 минг сомини олаётган вақтда қўлга олиниб, «Товламачилик» моддаси билан жиноят иши қўзғалган.