Боткен ва Иссиқкўлни тоза сув билан таъминлашга халқаро ташкилот 100 млн доллар беради

264

Ҳалқаро тараққиёт ассоциацияси (МАР) Қирғизистоннинг Боткен ва Иссиқкўл вилоятларини тоза сув билан таъминлашга 100 млн доллар ажратади. Бу ҳақда 27-июнда Жогорку Кенешнинг матбуот хизматидан хабар қилишди.

Маълумотга кўра,  парламентнинг аграр сиёсат, сув ресурслари, экология ва ҳудудий ривожлантириш бўйича қўмитаси «Иқлим ўзгаришига чидамли сув ҳўжалик хизматларини яхшилаш» лойиҳасини молиялаштириш тўғрисидаги келишувни ратификация қилиш ҳақида қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқуллади.

Ажратилган 100 млн долларнинг ярми грант, қолгани 38 йилга кредит қатори берилади. Унинг 6 йили 0,75% имтиёз билан тўланади. Лойиҳанинг ўзи 2022-йилдан 2028-йил ичида амалга оширилиши керак.

Иссиқкўл туманининг Қизилсув, Боконбаев ва Кажи сай қишлоқларидаги сув қувурларини, тозаловчи қурулмаларни қайта тиклаш ва қурилиш ишлари молиялаштирилади, шу билан бирга Боткен вилоятидан 38 қишлоқнинг уйларига ва унинг ҳовлиларини сувга улаш, янги сув қувурлари ва қайта тиклаш ишлари олиб борилади.

«Лойиҳа ҳаражатлари Қорадарё-Сирдарё-Амударё дарёларининг ҳовузларида (Ўш, Боткен вилоятлари ва Жалолобод вилоятининг бир қисми) жойлашган учта ишлаётган ирригация ва дренаж тизимлари қайта тиклашни молиялаштиради. Учта ирригация тизими 23 сув истеъмолчилари ассоциациясининг қарамоғидаги 28 минг гектар қишлоқ хўжалиги ерлари сув билан таъминланади», — дейилади парламентнинг матбуот хизмати маълумотида.

Тоза сув етишмовчилиги муаммоси Қирғизистонда кўпдан буён мавжуд, бу муаммони ҳал қилишда мамлакат ҳукумати кўп вақтларда халқаро донорларга мурожаат қилишади. Эришилган шартномаларга кўра, 2021-йилни ҳисобга олганда, беш йил ичида халқаро донорлар Қирғизистонда сув билан таъминлаш масаласини ҳал қилиш учун деярли 487 млн доллар ажратади.

Давлат бюджетидан сув муаммосини ҳал қилиш учун ҳар йили 500 млн сомдан (6,5 млн доллар) ажратилади. Аммо ичимлик суви билан таъминлаш  департаментининг директори Сайпидин Момуновнинг таъкидлашича, ушбу маблағ етмайди.

Унинг маълумотига кўра, 2017-йилдан буён 715 қишлоқ сув қувурларини қуриш ва таъмирлаш учун навбатда турибди.

Қирғизистонда қишлоқларнинг ярмида тоза ичимлик суви йўқ. 300га яқин аҳоли истиқомат қилувчи участкаларда ҳеч қачон сув қувурлари бўлмаган, яна 600 участкада сув тизимлари тез орада таъмирга муҳтож деб билдирган CABAR 2020-йилдаги маълумотида.