Жалолобод вилоятидаги Сузоқ туманининг турғуни турмуш ўртоғини бўғиб ўлдириб, ҳовлисига кўмиб қўйган деган гумон билан қўлга олинди. Бу ҳақда Жалолобод вилоят ички ишлар бошқармасининг матбуот хизмати билдирди.
Маълумотга кўра, 23-июнь куни соат тахминан 21:40да милицияга Киров қишлоғининг 31 ёшдаги турғуни «жанжал сабаб» 25 ёшдаги хотинини ўлдириб қўйганини хабар қилган. У 23-июнга ўтар кечаси «рашк сабаб» турмуш ўртоғини бўғиб ўлдириб, ҳовлисига кўмиб қўйганини айтиб берган.
Воқеа жойига борган милиция ходимлари тинтув ўтказиб, ҳовлининг жанубий-шарқий қисмидан аёлнинг жасадини топишган. Шундан кейин суд-тиббий экспертиза ўтказиш учун мутахассисларга ўтказиб беришган.
Бу бўйича Сузоқ туман ички ишлар бошқармаси «Одам ўлдириш» моддаси билан жиноят ишини қўзғаб, гумонланувчини қўлга олди. У туман милициясининг вақтинча сақлаш жойига киргизилди.
Жорий йилнинг 7-июлида Норин туманининг Алиш қишлоғининг турғуни турмуш ўртоғи билан уришиб кетиб, хотинига ён босган отасига пичоқ сайиб ўлдирган. Гумонланувчига нисбатан «Одам ўлдириш» моддаси билан жиноят иши қўзғалиб, вақтинча сақлаш жойига киргизилган.