Новқатда трактор ойнасини қорайтиргани учун ҳайдовчига 17 минг сом жарима солинди

320

Новқат туманида трактор ойнасини қорайтириб олгани учун фермерга жарима солинди. Жарима миқдорига норози бўлган видео ижтимоий тармоқларга тарқади.

Видеодаги шахс жазирама қуёш нуридан химоя қилиш учун трактор ойналари қорайтирилганини айтади.

«Жогорку Кенешда ишлаганлар, қонун ёзадиганлар, ушбу жаримани кўрдингларми? Ер солиғини камайтирамиз деб, натижани қаранглар. Тонировка учун олти минг тўлаб чиқдим. Трактор ойнасини қоронғу қилиб банкни тўнашга боради дейсизларми? Қуёш нуридан пана қилсин деб ойналарни қоронғу қилган эдим. Шунга йўл назоратчилари 20 минг сом жарима солди. Бу қонунни ким ёзган? Боши ишламаган, ўқимаган бир одам ёзганда. Сояда юрайлик деб озгина қорайтирсак, 20 минг сом ёзасизларми, а? Оддий халқ манфаатини ўйлайсизларми?» — деб норози бўлди у.

Кейинроқ ЙҲХТББдан «Клооп»га трактор ҳайдовчисига солинган жарима миқдори 17 минг сомгача камайтирилганини айтишди.

«Йўл ҳаракати тўғрисидаги» қонунга кўра, агар ҳайдовчи автомобилнинг олдинги эшиклари ойналарини рухсатсиз қоронғи қилиб олса 20 минг сом, юридик шахсларга  40 минг сом жарима солинади.

Трактор ва ўзи юрадиган машиналарни давлат рўйхати тартибига кўра, трактор — олиб юрувчи  транспорт воситаси ҳисобланади.

2022-йилнинг апрель ойида президент Садир Жапаров машиналарнинг олд эшик ойналарини қорайтириш тўғрисидаги қонунни имзолаган. Унда қонун мақсади — автомобил эгаларига транспорт воситасининг олд эшикларининг ойналарини қорайтиришга қонуний турда рухсат олиш имконини бериш ва жиноят сонини камайтириш экани айтилган.

Қонунга кўра, агар ҳайдовчи автомобилининг ол эшиклари ойналарини рухсатсиз қорайтириб олса унга жарима солинади: жисмоний шахсларга 200 ҳисоб кўрсаткичи (20 минг сом), юридик шахсларга 400 ҳисоб кўрсаткич (40 минг сом). Жарима миқдорини ва тўлаш тартибини вазирлар маҳкамаси аниқлайди.

«Дунё амалиёти таҳлили шуни кўрсатадики, автомобиллар ойналарини қорайтириш дунёнинг юқори ривожланган мамлакатларида қўлланилади. Масалан, АҚШ, Япония, Хитой ва бошқа шу каби давлатлар. Шунингдек  транспорт воситаларининг олд ойналарини  қорайтириш пуллик асосда бизга яқин қўшни Ўзбекистон ва Тожикистон мамлакатларида ҳам рухсат берилган», — деб билдиришган маҳкамадан.

Мақола муаллифи : Бегимай Ирискулова