Қозоғистон президенти Нур-Султан шаҳрида Асқар Ақаевни қабул қилди

132

23-июнда Қозоғистон президенти Касим-Жомарт Токаев Қирғизистоннинг мансабидан қулатилган биринчи президенти Аскар Акаевни Нур-Султан шаҳрида қабул қилди. Бу ҳақда АКИpress нашри ёзди.

Сурат: АКИpress. Аскар Акаев, Касим-Жомарт Токаев ва Майрам Акаева.

Таҳририят маълумотига кўра, учрашувга  Аскар Акаевнинг рафиқаси Майрам Акаева ҳам қатнашди.

Маълум қилинишича, улар фан, таълим, рақамли иқтисод, одам ресурсларининг ривожланиш тенденцияси, шу билан бирга иқлим ўзгариши масалаларини муҳокама қилишди. Шу билан бирга томонлар дунёда бўлаётган воқеалар ҳақида суҳбатлашишди.

Акаев Олма-Отага 19-июнда учиб келган. Қозоғистон давлат ўқув юртларида бир қатор илмий маърузалар қилган.

Москвалик ва россиялик битирувчилар ассоциациясининг президиуми аъзоси Арстан Талгарбековнинг таъкидлашича, Қозоғистонда Акаевга «ҚазУнинг фаҳрли  профессори» мақоми топширилди. Шу билан бирга унга «AlmaU’нинг фаҳрли профессори» деган ном берилди.

Асқар Ақаев ким эди?

Асқар Ақаев — Қирғизистоннинг биринчи қочқин президенти. У 2005-йилдаги «Лола инқилобидан» кейин мамлакатдан чиқиб кетган. Давлатни 15 йилдан ортиқ бошқарган. Революциянинг чиқишина халқаро кузатувчилар томонидан адолатли бўлмади деб топилган сайлов сабаб бўлган. Шунингдек Ақаев қариндошларини юқори хизматларга қўйган деб ҳам айбланган.

Ҳукумат алмашгандан кейин, 16 йилдан кейин Ақаев Қирғизистонга учиб келган. 2021-йили августда у «Қумтор» иши бўйича сўроқ берган. Ақаевнинг келиши жамоат резонансини пайдо қилган. Айрим сиёсатчилар у давлатни бошқарган 15 йилнинг ичида қилган жиноятларини унутмасликка чақиришган.

Ақаев 2005-йили Россияга қочиб, ҳозирги вақтда Москва давлат университетининг қошидаги Мураккаб тизимларни математик тадқиқот институтида бош илмий ходим бўлиб ишлайди.