Банк ходими Асанбаевнинг ўлими. Абдрахматова Байсаловни эрта хулоса чиқармасликка чақирди

296

Вазирлар маҳкамасининг раис ўринбосари Эдил Байсалов «Айил Банк» раисининг собиқ ўринбосари Бакит Асанбаев ўз жонига қасд қилган деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Байсалов МХДҚнинг СИЗОсига борганида айтди.

Байсалов Асанбаевнинг ўлими сабабини текшириш учун тузилган комиссия бир кун аввал СИЗОнинг назорат камераларига ёзилган видеони кўриб чиққанини маълум қилди.

«Кеча биз видео лавҳа билан танишиб чиқдик, шу боис ҳам йиғилиш оғир бўлди. Тўғридан-тўғри факт йўқ,  аммо билвосита фактлар бўйича 99%га инкор қилинади, у  камерада ёлғиз бўлган экан. Видеода у ўз жонига қасд қилгани кўриниб турибди: соясидан, гавдасидан киши ўз жонига қасд қилганини кўриш мумкин. Оила аъзолари ҳам бунга ишонишди», — дейди Байсалов.

Вазирлар маҳкамаси етакчисининг ўринбосари таъкидлашича, «қотиллик бўлмагани ошкор кўриниб турибди». У  Асанбаевнинг ўлими — бахтсиз ҳалокат деб ҳисоблайди.

«Тиббий экспертиза хулосасини кутяпмиз. Лекин албатта бу жароҳатлар механик аҳамиятга эга, инсон оғир, электр сими… Менинг фикримча синиқлар табиий», — деди Байсалов ва суд-тиббий экспертизанинг натижаси икки ҳафта ичида тайёр бўлади деб қўшимча қилди.

Шу билан бирга у комиссия тўртинчи марта мажлисга йиғилишини таъкидлади.

«Ҳарбий прокуратура тергов қилмоқда, хизмат текшируви олиб борилмоқда. Президент томонидан тузилган бизнинг комиссия ижтимоий-маънавий-сиёсий аҳамиятга эга. Оила аъзолари: Асанбаевнинг икки акаси, унинг беваси, сиёсатшунос Марат Казакпаевнинг беваси ҳам  комиссия таркибида», — деди Байсалов.

Байсалов сиёсатшунос Марат Казакпаев ўлими тўғрисида ҳам тўхталди. У Казакпаев оиласи марҳум оғриб юргани учун дори-дармонни кўп ичиб юрганини айтганини таъкидлади.

Мазкур комиссия таркибига кирган ҳақиқатчи Атир Абдрахматова Байсаловнинг айтганлари бўйича Kaktus.Media’ мухбирига интервью берди.

Ҳақиқатчи инсон ўз жонига қасд қилган-қилмаганини, ўлимга нима сабаб бўлганини — суд тиббий экспертлар аниқлаши кераклигини таъкидлади.

«Ҳа, биз камерани, видео ёзувчларни кўрдик, камерада бирга ўтирганлардан сўраб чиқдик, марҳум вафот этишидан аввал терговчи билан гаплашган, ўшанда олдида  адвокати бўлмаган. Энди терговчи билан ҳам гаплашиш керак, унга ҳам саволларимиз бор. Қамоқда сақлашнинг шартлари бўйича ҳам саволлар бор: Нима учун камерада кбель узатгичи бўлган, инсонга зиёни тегиши мумкин бўлган воситалар турган» — дейди  Абдрахматова.

Абдрахматова шу билан бирга, комиссия нима учун эҳтиёт чораси ўзгартирилганини икки кун қолганида, Асанбаев бошқа камерага ўтказилганини текширишини айтди.

«Марҳум узоқ вақт давомида хибсда турган камерада оёқ—қўлини чўзиб, ҳаракат қилишга имконият йўқ. Бу камерада шароитлар бошқача. Шунинг учун, ҳамма материаллар кўриб чиқилиб, мазкур воқеага алоқаси бор кишиларнинг ҳаммаси сўроққа олинмагунича бир нарса дейишга эрта ва нотўғри», — деди ҳақиқатчи.

Абдрахматова сиёсатшунос Марат Казакпаевнинг ўлими бўйича ҳам хужжатлаштириш ва унга биринчи тиббий ёрдамни қанчалик тез кўрсатишгани бўйича саволлар бор деб ҳисоблайди.