Швейцария Норин шаҳрини ривожлантириш учун 6 миллион доллар ажратади

255

Швейцария «Норин шаҳрининг барқарорлиги» лойиҳасига 6 миллион доллар бўлиб беради. Бу ҳақда 23-июнда Швейцариянинг Қирғизистондаги элчилигининг матбуот хизмати билдирди.

Маълумотга кўра, бу лойиҳа беш йилга чўзилиб, уни Норин мэрияси ва «Ага-Хан Тараққиёт» ташкилоти амалга оширади.

«Лойиҳа иқлим ўзгаришига ва табиий офатларнинг хавфига чидамли бўлишига ёрдам бериш учун Норин шаҳрининг аҳолисига, инфраструктурасига ҳамда иқтисодиқа қўллов кўрсатишга йўлантирилган», — деб айтилади маълумотда.

Швейцариядан ташқари Норин вилоятини ривожлантириш учун “Қумтор Голд Компани” компанияси ҳам Норин вилоятини ривожлантириш жамғармасига ялпи даромадининг 0,6 фоизи миқдорида маблағ тўлайди. Тегишли ҳужжат Вазирлар Маҳкамаси раҳбари Ақилбек Жапаров томонидан жорий йилнинг май ойида имзоланган эди.

Бундай қарор вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётини яхшилаш мақсадида қабул қилинганини маълум қилган.

2021-йилнинг июнида Садир Жапаров Қумтор конига борган. Ўшанда давлат раҳбари «Қумтор Голд Компани»нинг ҳисобидан Норин вилоятини ривожлантириш фонди тузиш қарори қабул қилинганини айтган.

Аввал «Қумтор»дан тушган пул Иссиқкўл вилоятини ривожлантириш фондига тушиб турар эди. Бош прокуратуранинг маълумотига кўра, беш йилда у ердан камида 150 млн сом ўғирланиб йўқ қилинган.

Муаллиф: Жаркинай Дженалиева