Норинда синглисини химоя қиламан деб калтакланган боланинг ишини ИИВ бошлиғи назоратга олди

252

Норин тумани Қора чийқишлоғида 22 ёшдаги йигит ўсмир синглисини химоя қиламан деб, бир гуруҳ болаларнинг қаттиқ калтагига учради. Жабрланувчи йигитнинг онаси Калигул Саралаева адолат излаб «Клооп»га мурожаат қилган. Бу ишни ИИВнинг бошлиғи Улан Ниязбеков ўз назоратига олгани хабар қилинди.

Воқеа қандай бўлган?

Калигул Саралаеванинг таъкидлашича, воқеа апрель ойи бошида бўлган. Унда унинг 15 ёшдаги қизига қўшни қишлоқлик йигит келиб безовта қилаверган. Оқибатда қизнинг акаси Жумгалбек Керимбеков ўша йигитга иккинчи безовта қилмасликни айтган.

«Мен ёлғиз онаман. Тўртта қизим, ёлғиз ўғлим бор. У бола охирги марта келганида ўғлим у билан гаплашиб, иккинчи келмасликни айтган. Шундан сўнг у 15га яқин дўстини эргаштириб келиб, ўғлимни калтаклашган. Ўғлим синглисини ҳимоя қиламан деб, калтак остида қолди», — дейди у.

Саралаева ўғлини қаттиқ калтакланганига қарамай, Норин вилоят суд-тиббий экспертизасидан «аҳволи оғир эмас» деб хулоса чиқариб беришганини айтди.

«Нориндан Бишкекка оғир аҳволда санавиация билан келдик. Дарҳол томографияга етказдик. Унда ўғлимнинг бир жағ суяги, бурни ва тиши сингани аниқланди. Ўғлим шу кунгача Миллий  госпиталда даволанмоқда. Тана ҳарорати 39.9-40 даражагача кўтарилмоқда. Ўғлим ва қизимнинг ҳуқуқини химоя қилгани ҳеч ким йўқ», — деб билдирган онаси.

ИИВнинг матбуот хизматидан эса, «Клооп»га ушбу ишни ички ишлар вазири Улан Ниязбеков ўз назоратига олганини ва айбдорлар қонун  доирасида жазосини олади деб билдиришди.

«Улан Ниязбеков ўсмирга нисбатан шафқатсиз жиноят тафсилотларини аниқлашни, уни ҳар томонлама текширишни топширди», — деб айтилади маълумотда.

Бу факт Норин туман ИИБда «Танага оғир зарар келтириш» моддаси билан қайд этилди. Бундан ташқари, милициядан ҳозирда комплекс суд –тиббий экспертиза тайинланганини билдирлишди.

Ҳақиқатчи нима дейди?

Воқеа бўйича ҳақиқатчи Атир Абрахматова нима сабабдан экспертизанинг хулосаси «енгил жароҳат олган» деб чиқарилгани тушунарсиз бўлаётганини айтган. Шу билан бирга, у мазкур иш тафсилотларини текшириш учун қўшимча комиссия экспертизасини тайинлаганини билдирди.

«17-июнда ходимларимиз ва жабрланувчининг онасини биргаликда Норинга юборганмиз. Улар жойида текширув ишларини олиб боришди», — деди у.

Шунингдек, у калтаклаган йигитларнинг кўпчилиги мактабда ўқиган ўсмир болалар эканини таъкидлаб, аммо ораларида 18 ёшдан ўтган болалар ҳам борлигини билдирди.

«Биздан республика экспертиза маркази рахбарига буни “ўз назоратига олишини ва нима сабаблан енгил жароҳат олди” деб хулоса чиққанига баҳо беринглар деб талаб қилдик. Калтаклаган болаларнинг яқинлари танишларини ўртага қўймадими, уларни ҳам текширамиз», — деди у.