Садир Жапаров ташқи кузатув ҳақидаги қонунга кирган ўзгартиришларга қўл қўйди

247

Президент Садир Жапаров «Ташқи видеоназорат тўғрисида» қонунга ўзгартиришларни киритиш тўғрисида қонунни имзолади. Бу ҳақда президентнинг матбуот хизмати хабар қилди.

Матбуот хизматидан тузатишлар мамлакат ҳудудидаги ташқи видео назорат тизими билан жиҳозланувчи  объектларни эксплуатация қилган  юридик ва жисмоний шахсларга тааллуқли дея таъкидлашди.

«Бу мамлакатда жиноятнинг олдини олишда қўшимча чора-тадбирларни яратишга ва жамият ҳавфсизлигини таъминлашга ёрдам беради», — деб билдирди матбуот хизматидан.

Шунингдек маҳаллий кенгашлар тавсияси билан ташқи видео назоратни ўрнатиши лозим бўлган ташкилот, ишхона ва муассаса объектларининг рўйхати қабул қилинди.

Қирғизистонда «Ташқи видеоназорат тўғрисида» қонун биринчи марта 2015-йили қабул қилинган. Бу қонун орқали мулкининг турига қарамай, барча биноларни мажбурий тарзда видео назорат тизими билан жиҳозлаш киритилган. Қонун Бишкек ва Ўш шаҳарлари ҳудудларида ташқи видео назоратга уланган объектларни юритган юридик ва жисмоний шахсларга етказилган.

Умумий майдони 40 квадрат метрдан ошмаган, имтиёзли турдаги объектларни қўшмаганда, ташқи видеоназорат тизимлари билан жиҳозланиши керак бўлган объектларга қуйидагилар киради:

  • Аҳоли учун хизмат қиладиган жойлар (майдонлар, бозорлар, истироҳат боғлари, гулзорлар, автомобил йўллари, кўчалар, соя –салқин ерлар, кўчаларнинг кесилишлари, кўприклар, темир йўл кесишмалари, транспорт тармоқлари, тунеллар) ва шунга яқин жйолашган ҳудудлар;
  • Енгил саноат ва бошқа ишлаб чиқарувчи ёки бошқа тадбиркорлик амалга оширадиган бинолар, иншоотларга яқин ҳудуд;
  • Турар-жой, жамоат, маъмурий, кўп функцияли ва саноат бўлмаган биноларга яқин жойлашган ҳудуд;
  • Автотураргоҳлар, кооператив гаражлар.