Атамбаев: Қазакпаевнинг воқеаси ҳукуматга ёқмаган одамлардан қутилиш усулига айланиши мумкин

247

Айни пайтда колонияда хибсда сақланаётган собиқ президент Алмазбек Атамбаев «Новые лица» нашрига интервью берди. Атамбаев МХДҚнинг СИЗОсида сиёсий таҳлилчи Марат Казакпаев ва «Айил банк» раисининг собиқ ўринбосари Бакит Асанбевнинг ўлимига изоҳ берди.

Алмазбек Атамбаев интервью бераётган вақти. Сурат: «Новые лица» таҳририяти.

Атамбаев Казакпаевнинг ўлимига «унинг соғлиги ёмонлашганига қарамасдан бир йилдан ортиқ қамоқда сақлаган терговчилар, прокурорлар ва судялар» айбдор деб ҳисоблайди.

«Агар ҳозир уларни жавобгарликка тортмаса, жамиятда ҳукумат шундай буйруқ берган деган фикр бўлади», — дейди у ўзига ишонч билан.

Собиқ президент фикрига кўра, судялар билан прокурорлар ҳозирда Фарид Ниязовга ҳам худди шундай муносабатда бўлмоқда. Атамбаев ҳукумат Ниязовни ҳам ўлимга олиб келишни кўзламоқда деган фикрда.

Фарид Ниязов — собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг яқин иттифоқдошларидан бири. Атамбаев ҳукумат бошида турганда президентнинг норасмий «ўнг қўли» бўлиб юрган. Ҳозирда у  СИЗО-1да ҳибсда сақланмоқда, Қўй-Тош воқеалари ва 2020-йилнинг октябрь ойидаги оммавий тартибсизликлар ишининг иштирокчиси ҳисобланади.

«Агар ҳукумат ҳаммани қўрқитиб ёки  қизғин иш олиб бораётгандай кўрсатса, халқ эътиборини бу воқеадан "чалғитиб кетадиган" бўлса, Марат Казакпаевнинг тақдири ҳукуматга тўсиқ бўлганларнинг кўзини тозалашнинг бир йўли ёки инсофсиз судялар, прокурорлар ва терговчиларнинг қилиқларини "яшириш" бир усулига айланади», — дейди Атамбаев.

Собиқ президент банк ходими Бакит Асанбаевнинг ўлими бўйича ҳам кўплаб саволлар борлигини таъкидлади.

«Ташиев Асанбаевнинг ўлимига шахсан манфаатдор бўлмаган деб ишонч билан айта оламан. Аммо бу вазиятни ҳам чуқур текшириш керак. СИЗОда вафот этганларнинг ўлимини текширадиган  комиссия таркибида марҳумнинг яқинлари ҳам киргани тўғри деб ҳисоблайман», — деди у.

Казакпаев ва Асанбаевнинг ўлими

Марат Казакпаев ва Бақит Асанбаев.

Сиёсатшунос Марат Казакпаев 10-июнда вафот этган. Ундан бир кун аввал у  инсульт бўлиб, миясига қон қуйилиб қолган. Дарҳол МХДҚнинг СИЗОсидан Шаҳар клиник №1 касалхонага олиб борилиб ИВЛ аппарати қўйилган. Казакбаев вақтинча хибсда сақлаш жойида бир йилдан ортиқ ётган— у 2021-йилнинг 13-апрелида давлатга хиёнат қилишда гумонланиб қўлга олинган.

Казакпаев вафот этганидан кейин МХДҚдан у «СИЗОда ўтирганда шифокорлар назоратида бўлиб, уларнинг тавсияси билан дориларни ичиб турганини ва аҳволи қониқарли деб баҳоланиб келгани»ни таъкидлашган.

МХДҚ бошлиғи Камчибек Ташиев эса Казакбаев ўлимига ҳукуматнинг ҳеч қандай алоқаси йўқлигини билдирган. У сиёсатшуноснинг яқинларини марҳум МХДҚ СИЗОсида қийноқ «ҳеч қачон бўлмаган, бўлмайди ҳам» деб таъкидлаган.

18-июнда Миллий хавфсизилк бўйича давлат қўмитасининг вақтинчалик тергов хибсхонасида «Айил Банк» раисининг собиқ ўринбосари Бакит Асанбаев осилган ҳолда топилган. Аммо Бакит Асанбаевнинг яқинлари у ўз жонига қасд қилганига ишонишмайди. Улар жасадни очганида, қовурғаси, ҳалқум суяклари синганини ва чиғаноғида кўкарган доғлар аниқланганини айтишган.

Ўша куннинг ўзида президент Садир Жапаровнинг топшириғи билан Казакпаев ҳамда Асанбаевнинг ўлимини текширувчи комиссия тузилган. Давлат раҳбари администрациясининг маълумотига кўра, ишчи комиссия қўлга олинганларнинг МХДҚнинг тергов қамоғида вафот этишини бетараф ва адолатли текширув учун тузилган.

21-июнда комиссиянинг биринчи йиғини ўтиб, унга Камчибек Ташиев қатнашган. МХДҚнинг етакчиси сиёсатшунос Казакпаев билан банкир Асанбаевнинг ўлимини текширишга ёрдам беришга тайёр эканини билдирган.