Алмазбек Атамбаев: Бугунги ҳукумат бошқа собиқ президентларнинг маслаҳатига қулоқ солади

231

Собиқ президент Алмазбек Атамбаев «Новые лица» онлайн-газетасига Молдовановка қишлоғидаги №27 колониядан интервью берди.

Интервьюда журналист Атамбаевдан мамлакатда барқарорлик билан тинчликни сақлаб қолиш учун амалдаги президент Садир Жапаров ва МХДҚ раиси Камчибек Ташиевга қандай маслаҳат берган бўлардингиз деб сўради.

«Маслаҳатни эшитмоқчи бўлган одамга беради. Бугунги кундаги ҳукумат бошқа экс-президентларнинг маслаҳатларини тинглайди», — деб жавоб берди Атамбаев.

Атамбаев бугун у ҳукуматга дастлаб келган йиллардагидай ҳалокат йўқлигини қўшимча қилди.

Унинг таъкидлашича, ўша вақтда Ўш ва Жалолобод вилоятларида вайрон бўлган бинолардан тутун чиқиб, мамлакатнинг барча ҳудудларида одамлар суткалаб ёруғликсиз, газсиз ўтириб қолган. Ҳатто пойтахтда тузукроқ йўл қолмаган. Атамбаев ўшанда ҳарбийдаги аскарларга қурол у ёқда турсин, кийим-кечак билан озиқ-овқат ҳам етмай қолган вақтлар бўлганини қўшимча қилди.

«Ҳозир электр энергияси  ёки газ эмас, фуқароларнинг, тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари учун митинга чиқишмоқда - бу жуда яхши! Бизнинг жамиятимиз кучли, ОАВлар амалда парламентнинг ўрнига муҳим масалаларни кўтариб чиқади. Бизнинг халқимиз қўрқитиб, тиз чўктира олмайдиган эл!» — деб якунлади Атамбаев.

Атамбаев ва унинг иттифоқдошлари 2019-йили 8-августа Чуй вилоятининг Қўй-Тош қишлоғидаги уйида бўлган тартибсизликдан кейин хибсга олинган.

Атамбаевга нисбатан бир нечта жиноят ишлари қўзғалган. У 2019-йилнинг августидаги Қўй-Тош ва  2020-йилдаги октябрь воқеаларининг, шунингдек криминал авторитет Азиз Батукаевнинг озод этилиши ҳамда Бишкек ИЭМни реконструкция қилиш бўйича ишларнинг иштирокчиси.

Атамбаев Туркиянинг 10 нафар фуқаросига ноқонуний паспорт бериш ва «Калис-Ордо» участкасидаги мактабнинг қурилишига боғлиқ ишлар бўйича оқланган.